RU

Последние новости

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  29 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

Бошқа шаҳарга кўчиб ўтган "шаҳарлик" посбон Новости

Бошқа шаҳарга кўчиб ўтган "шаҳарлик" посбон

Бугун Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Харт ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз.

Чарльз Жозеф Жон Харт Англиянинг Шрусбери шаҳрида (Шропшир графлиги) 1987 йил 19 апрелда ўртахол оилада дунёга келади. Харт аввалига Шрусберидаги “Oxon” мактабига таҳсил олади, кейин эса Шрусбери шаҳрининг чеккароғида “Мeole brace” номли ўрта мактабга кўчиб ўтади. Мактабни тамомлашига бир йил қолганида Харт синф сардори бўлади. Жо мактабда крикет ўйинини жуда ҳам яхши ўйнаган. Харт ўшанда крикет ўйинчиси Стивен Дэвис билан бирга ҳаракат қиларди. 11 ёшидан эса Шрусберидаги футбол жамоасида фаолияни бошлаган.


“Шрусбери Таун” жамоасидаги фаолияти


Жо Харт футболдаги илк фаолиятини ўзининг туғилиб ўсган шаҳридаги “Шрусбери Таун” жамоасида бошлаган. Харт ушбу жамоада 2003 йилдан 2006 йилгача фаолият юритган. Аммо Харт 2005/06 йилги мавсумдагина жамоанинг асосий таркибидан муқим жой эгаллайди ва 46 учрашувда ўз дарвозасидан 55 та тўп олиб чиққан.  


“Манчестер Сити”даги фаолияти

2006 йил Жо Харт “Манчестер Сити” клуби билан шартнома имзолайди ва клубнинг академиясига қабул қилинган. 2006 йил 22 май куни “Манчестер Сити” Харт учун дастлаб 600 минг фунт стерлинг миқдорида маош тўлаган. 2006 йил 14 октябрь куни Андреас Иссаксон ва Никки Уивер жароҳат олгани сабабли Жо Харт “шаҳарликлар” таркибида илк дебют учрашувини АПЛда “Шеффилд Юнайтед”га қарши ўтказган. Илк дебют учрашувида жамоалар нурсиз дуранг қайд этган. Ўшанда Харт 25-рақам остида ҳаракат қилган. 2012/13 йилги мавсумда Харт "Манчестер Сити"нинг асосий дарвозабони бўлиб сифатли хизмат қилгани учун  биринчи рақамли либос билан тақдирланди.


“Манчестер Сити” клуби мураббийлар постига 2016 йил 13 август куни Пеп Гвардиола келганидан сўнг АПЛнинг 2016/17 йилги мавсумнинг биринчи турида жо Харт асосий таркибдан олиб ташланди. Гвардиоланинг фикрича, Хартнинг асосий таркибдан олиниши Евро-2016 мусобақасида ёмон иштирок этгани бўлган. Гвардиоланинг жамоага ташриф буюрганидан сўнг биринчи қилган иши Жо Хартни асосий таркибдан олиб ташлаш бўлди. Хартга Европанинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бўлди. Булар “Сандерленд”, “Эвертон”, “Ливерпуль”, “Арсенал”, “Боруссия Д”, “Севилья”,  “Милан” ва “Торино” жамоалари. Харт мавсумни ижара асосида Италиянинг “Торино” клубида ўтказишга қарор қилди.


Ижара асосида ўйнаган жамоалари

2007 йил январь ва апрель ойларида Жо аввал “Транмир Роверс” кейин эса “Блэкпул” жамоасида ижара асосида фаолият юритди. Харт 2009 йилнинг июрь ойида, кейинги мавсумни Харт “Бирмингем Сити” таркибида ўтказиши эълон қилинди. Айнан шу жамоа сафидаги ўйинлари туфайли йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзодлар қаторига киритилган ва жамоадоши Жеймс Милнердан ортда қолган. 2009/10 мавсум сўнгида Харт АПЛ талқини бўйича “Йил жамоаси” таркибидан жой олади. Жо Харт “Манчестер Сити”га қайтганидан сўнг, Шей  Гивенни захира ўриндиғига ўтиришига мажбур қилади ва ўзи асосий таркибдан жой олади. Лекин жамоага мавсум бошида Пеп Гвардиола келганидан сўнг Харт Италиянинг “Торино” жамоасига ижара асосида кўчиб ўтди.


Терма жамоадаги фаолияти

Жо Харт 19 ёшгача бўлган Англия ёшлар терма жамоасида 6 учрашув ўтказган. 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасида эса 2007 йилдан 2009 йилгача асосий таркибда 21 учрашув ўтказган. Улардан 3 тасини Швецияда бўлиб ўтган Евро-2009 мусобақасида ўтказган.


2008 йили Харт илк маротаба Англия миллий терма жамоасидан чақирув олди ва Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши бир бўлим майдонда ҳаракат қилган. 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси таркибидан жой олади, аммо бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмайди. Ушбу мундиалда Англия терма жамоасининг асосий дарвозабони Дэвид Жэймс бўлган. Аммо Евро-2012 мусобақасида Харт терма жамоанинг асосий таркибидан жой олди ва барча учрашувларда майдонга тушди.  Ушбу мусобақада Харт ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказади, лекин ушбу ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби бўлмайди. Евро-2016 мусобақасида Харт тўрт учрашув ўтказади. Ўз дарвозасидан эса 4 та гол ўтказиб юборади. Шулардан иккитасини 1/8 финал босқичида мусобақа дебютанти Исландия терма жамоасидага қарши учрашувда ўтказиб юборди. Ушбу мусобақада Англия терма жамоаси энг ёмон футболчиларнинг жамоаси дея таъкидланади. Жо Харт эса Евро-2016 мусобақасининг энг заиф дарвозабон, дея таъкидланади.

Тўлиқ исм шарифи: Чарльз Жозеф Жон Харт

Туғилган йили: 19 апрель 1987 Шрусбери, Англия

Фуқаролиги: Англия

Бўйининг баландлиги: 196 см

Вазни: 91 кг

Амплуаси: Дарвозабон

Клуби: “Торино” Италия (ижара асосида)

Рақами: 21

Ёшликдаги илк жамоаси:  2002 – 2003 “Шрусбери Таун”

Профессионал клубдаги фаолияти: 2003 – 2006 “Шрусбери Таун”

2006 – йилдан “Манчестер Сити”, 2007 “Транмир Реверс”, 2007 иккинчи даврадан “Блекпул”, 2009-2010 “Бирмингем Сити”, 2016 йилдан бошлаб “Торино” жамоасида ижара асосида фаолият юритмоқда.

Англия терма жамоасидаги фаолияти: 2006-2007 U-19, 2007-2009 U-21, 2008-йилдан бошлаб миллий терма жамоасида фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи Англиянинг “Манчестер Сити” клубига тегишли.


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика