RU

Последние новости

03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  38 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  9 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  6 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  449 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  17 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  3 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  5 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти Новости

Бошкович "гап ёшда эмаслиги"ни исботлаяпти

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев Тошкент клубининг охирги ўйинлари ҳақида ёзди.

"Бунёдкор"нинг олдинги устозлари таркибнинг тажрибасизлиги ҳақида кўп гапиришарди. Бошкович эса гап ёшда эмаслигини амалда исботлади. Черногориялик мутахассис 1 млн сўмга ўйнайдиган йигитчалар билан лиганинг молиявий жиҳатдан энг бақувват клубини ҳам ютиб қўйяпти. 




"Навбаҳор" мағлуб қилинган баҳсда 6 нафар 20 ёшга кирмаган "қалдирғоч" майдонга тушди. Уларнинг барчаси "Бунёдкор" академиясининг меваси бўлиб, 1 йил олдин ҳеч ким танимасди.



Шуниндек, Умид Султонов ҳақида алоҳида гапириш керак. 2003 йилда туғилган футболчи Шуҳрат Мақсудов томонидан кашф қилинган эди. Хоразмлик вингернинг потенциали ростан ҳам жуда юқори. 



Нима билан боғлиқлигини билмайману, Умид расмий ўйинларда ўзини кўрсатолмаётган эди. Бошкович ёки Абдуҳамид Қодиров Султоновнинг тилини топган кўринади, дарҳол жамоанинг энг фойдали аъзосига айланди.

1. "Олимпик" билан дурангни таъминлаган пенальтини у ишлаганди.

2. "Навбаҳор"га қарши ўйиннинг охирги дақиқасидаги "11"ни ҳам у ишлади.

3. Бекободдаги баҳсда "Бунёдкор"га 3 очко кетирган голни уриб кетди.

Бу йигитча "портловчилик" хусусиятига эга. Бир лаҳзада ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Масалан, юқорида саналган 3та ҳаракат "Бунёдкор"га 5 очко келтирди...", — дейилади "Футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика