"Боруссия"нинг асосий ҳимоячиси муҳим ўйинлар олдидан жароҳат олди
18 окт 2018 19:54
Новости


"Боруссия"нинг асосий ҳимоячиси муҳим ўйинлар олдидан жароҳат олди
"Боруссия Д" марказий ҳимоячиси Мануэль Аканджи жароҳат олди ва камида 3 ҳафтага сафдан чиқди.
Бу ҳақда клубнинг твиттердаги саҳифасида хабар қилинди. Футболчи Швейцария терма жамоаси ихтиёрида бўлган пайтида човидан жароҳат олди.
Шуни қўшимча қилиш керак-ки, дордмундликлар 3 ҳафта ичида 6та ўйин ўтказишади. Улардан иккита си ЕЧЛ доирасида "Атлетико"га қарши ўтказилади. Аканджи жорий мавсум барча учрашувларда тўлиқ ўйнаётган эди.
Похожие новости
02:05
ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"дан енгилди, аммо икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди! 157

Комментарии