"Боруссия" Санчони 100 млн еврога сотишга тайёр
04 мая 2021 00:25
Новости
"Боруссия" Санчони 100 млн еврога сотишга тайёр
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Клуб 21 ёшли футболчисини 100 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр турибди. Ўтган ёзда футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди, аммо манкунианликлар немис клуби сўраган 120 млн еврони тўламаслигини маълум қилганди.
Унинг дортмундликлар билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади. МЮ эса футболчи учун 50-60 млн евродан ошиқ маблағ ажратмоқчи эмас.
Сўнгги пайтларда Санчони ПСЖ ва "Челси" билан боғлашмоқда.
Ушбу мавсумда Санчо Бундеслиганинг 23 ўйинида 6 гол ва 9 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии