RU

Последние новости

11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  0 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  4 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими? Новости

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими?

Германия Бундеслигасининг 17-тур доирасидаги дастлабки баҳс бугун тунда "Боруссия" М - "Гамбург" ўртасида кечади.

"Боруссия" Мёнхенгладбах "Бавария"ни мағлуб этгач кетма-кет уч ўйиндирки ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Боруссия" меҳмони бўладиган "Гамбург" ҳам сўнгги учта учрашувдан буён ғалаба қозона олгани йўқ.

"Боруссия-Парк"да бугун тўқнаш келадиган ҳар иккала жамоа ғалаба таъмини соғиниб қолгани аниқ.

Дитер Хеккинг жамоаси учун бугунги ғалаба турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам анча аҳамиятли. Жамоа сўнгги учта турдаги муваффақиятсизлик туфайли "кучли-учталик"ни тарк этиб, 8-поғонага тушиб кетди.  "Гамбург"да ҳам шу ҳолат. Уларни шароитлари янада оғирроқ. Муваффақиятсиз серия туфайли "Гамбург" хавфли ҳудудга тушиб кетди. Бугунги ғалаба эса уларни ушбу "ҳудуд"ни тарк этишлари ёрдам бериши мумкин.

Айнан шу жиҳатларни ҳисобга оладиган бўлсак, тарихан анча катта қарама-қаршилик кескин курашларга бой кечади.

Эртага эса Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган қолган беллашувлар бўлиб ўтади.

Унда пешқадам "Бавария" "Штутгарт"да меҳмон бўлади. Юпп Хайнкесс қўл остида "Бавария" аллақачон қишки чемпионликни ҳал қилиб бўлган. "Штутгарт" эса ўз уйида жорий мавсумда фақатгина бир маротаба мағлубияга учраган. Ушбу мағлубиятни жамоа яқиндагина "Байер"га қарши баҳсда қабул қилиб олганди.

Италиялик ёш мутахассис Доменико Тедеско бошқарувида ўз мавқеини анча тиклаб олган, айни пайтда совринли ўринлар учун курашаётган "Шальке" Франкфуртга сафар қилади. "Айнтрахт" уй жамоаси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу турда "Шальке"га осон бўлмайди.

Петер Бошшни истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига бошқа Петерни олиб келган "Боруссия" эса ниҳоят ўтган турда узоқ давом этган нохуш серияга барҳам берганди. "Кёльн"дан қувғин қилинган Петер Штогер қўл остида ғалабани нишонлаган "Боруссия" Дортмунд бу гал "Хоффенхайм"ни қабул қилади. Бу тўқнашувда яхши кайфият дортмундликларга қўл келиши мумкин. "Хоффенхайм" эса Дортмундда 4 йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

Биринчи давранинг охирги ўйини эса якшанба куни "Лейпциг" ҳамда "Герта" ўртасида бўлиб ўтади.


Бундеслига, 17-тур.
15 декабрь, жума
"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Гамбург" (00:30)

16 декабрь, шанба
"Штутгарт" - "Бавария" (19:30)
"Аугсбург" - "Фрайбург" (19:30)
"Айнтрахт" - "Шальке" (19:30)
"Вердер" - "Майнц" (19:30)
"Кёльн" - "Вольфсбург" (19:30)
"Боруссия" Дортмунд - "Хоффенхайм" (22:30)


17 декабрь, якшанба
"Ганновер" - "Байер" (19:30)
"Лейпциг" - "Герта" (22:00)




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика