RU

Последние новости

22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  2 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  162 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  39 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  27 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди Новости

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди

18 ноябрь куни аёллар чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунланди.

Чемпионлар тўқнашуви

Олий лиганинг 2021 йилги мавсумини мамлакатимизнинг амалдаги ("Сўғдиёна-W") ва собиқ ("Бунёдкор-W") чемпионлари ўртасидаги учрашув тугатиб берди (0:1).

Ушбу баҳснинг кўнгилдагидек ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ пойтахтдан бир гуруҳ журналистларни Жиззахга таклиф қилди. Ўйин ҳам шунга мос равишда анча қизғин ўтиб, мунозарали вазиятларни ҳам юзага келтирди.

Учрашув ҳакамларга аталди (?)

Ўйиндаги ягона гол "Бунёдкор" вакиласи Азиза Норбоева томонидан урилди. Шу туфайли у майдондаги асосий фигура сифатида эсланиши керак эди. Аммо ҳакамлар бригадаси бунга йўл қўймайдиган бўлди. 

Гап беллушув тақдирини ўзгартириб юборувчи қўпол хатолар ҳақида кетяпти. Мезбон жамоа расмийлари 2 эпизодда (оффсайд туфайли ҳисобланмаган гол ва 67-дақиқада белгиланмаган пенальти) учрашувни бошқарган Розиябону Юсупованинг манзилига кескин эътирозларини йўллашди. Ўз навбатида рефери жиззахликлар устозини дастлаб огоҳлантирди, кейин қизил карточка билан жазолади. 

Аммо, минг афсуски, такрорий лавҳалар Шерали Бобоқуловнинг эътирозларида жон борлигини тасдиқлагандек кўриняпти. Ҳакамнинг хатолари "Сўғдиёна"нинг тоза голини йўқ қилиб, қўшимчасига яна битта потенциал гол (пенальти)дан маҳрум қилгандек...

Ҳамма хурсанд бўлди

Ҳа, Розиябону Юсупованинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин барчада байрам кайфияти пайдо бўлди. Элмира Гулямова бошчилигидаги "Бунёдкор" асосий рақибдан тортиб олинган 3 очкони нишонлаган бўлса, Шерали Бобоқулов шогирдлари олтин медалларни қутлашди.

Тақдирлаш маросимида "Бунёдкор-W" қизларига чемпионатнинг кумуш медаллари топширилди.

"Бўрилар" форварди Диёрахон Ҳабибуллаева чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

"Сўғдиёна-W" аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар мамлакат кубоги финалида ҳам ўзаро тўқнаш келишади (23 ноябрь куни пойтахтда). Ўтказиб юборманг!

Энди эса Олий лигамиз учун махсус ишлаб чиқилган кубокни томоша қилинг.

4 йил олдин ташкил топган клуб қисқа муддат ичида мамлакат чемпионатини ютди. Бу кимнинг хизматлари меваси эканини биласизми?

МАҚОЛА: Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий 

Автор :
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика