Бонуччи бир вақтлар "Реал"га ўтишга яқин келганини айтди
12 дек 2023 20:30
Новости
Бонуччи бир вақтлар "Реал"га ўтишга яқин келганини айтди
"Унион" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи 2017 йилда "Реал"га ўтишга яқин келганини айтди.
- "Реал" қандай жамоа?
- Уларни таърифлаш учун бирор сўз йўқ. Балки, дунёнинг энг йирик клубидир. Бир вақтлар "Реал"га ўтишга яқин келгандим. Бу менинг орзуим бўлганди. Ушбу клуб орқали кўплаб инсонлар чемпион бўлган. Ундан ташқари, айни дамда буюк маэстро Анчелотти жамоа бош мураббийи.
- Қачон "Реал"га ўтишга яқин келгансиз?
- Ўшанда трансфернинг амалга ошиши жуда яқин бўлганди. Бу 2017 йилнинг ёзида "Реал" Кардиффдаги финалда ғолиб бўлганидан кейин содир бўлганди. Агентим ва "Реал" вакиллари иштирокидаги музокаралар фаол кетаётганди. Бироқ трансфер амалга ошмай қолди, чунки улар ёшроқ ҳимоячи излашни бошлашганди, - деди Бонуччи.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии