RU

Последние новости

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  26 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор" Новости

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор"

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионати финали олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

"Уч йил олдин финалга чиқишимизга ишониб бўлмасди, аммо ортиқча бир йил бизга қўл келди. Ярим ҳимоядаги иқтидорли футболчиларимизнинг кўплиги йўлимизни осонлаштирди. 

Англияда кучли ҳужумчилар бор: қанотда тезкор ва марказда шижоаткор. Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Турнир олдидан Англия фаворитлардан бири эканлигини айтгандим.

Англиянинг икки марказий ҳимоячиси – Магуайр ва Стоунз МЮ ва "Сити"да ўйинашлари боис катта тажрибага эга. Уларни чалғитиш учун катта айёрлик керак бўлади.

Чиро ва Белотти хотиржам бўлишлари лозим. Улар гол уришмаса, танқидга учрашади, бироқ улар жамоавий нуқтаи назардан жуда муҳим. Мувафаққиятли зарба йўллашлари учун биз уларни қулай нуқтага олиб чиқишимиз керак. Улар ҳар қандай ҳолатда бор кучларини сарфлашади ва ҳал қилувси ролни ўйнашлари мумкин. 

Кьеллини?  12-куни терма жамоани тарк этамиз, 14-куни эса учрашамиз ва оилаларимиз билан таътилга йўл оламиз. Шундай экан, у билан алоқаларимиз зўр", – деди Бонуччи.

Италия ҳамда Англия ўртасидаги финал эртага 23:59 да старт олади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика