RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди Новости

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди

Мамлакат олий лигасига йўлланма учун кураш чинакамига муросасиз кечди.

"Роял Пари" дастлабки ўйинда "Реал Оруро"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, жавоб баҳсида, сафарда 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. Қўшимчасига, сўнгги дақиқаларда меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланади.

Айнан шу паллада мағлуб бўлаётган жамоа бош мураббийи ҳакамликдан норозилигини кўрсатиш мақсадида футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетади. Бу ерда аслида мақсад умумий 4:3 ҳисобидаги керакли натижани сақлаб қолиш бўлганини ортиқча изоҳлаш шарт бўлмаса керак. Вазиятга ҳаттоки полиция ходимлари ҳам аралашади, аммо улар ҳам футболчиларни ўйинни давом эттиришга "кўндира олмайди".

Натижада, Футбол федерацияси вакиллари Тартиб-интизом кодексига биноан, клуб жазоланиши, юқори дивизионга эса "‎Реал Оруро" йўл олишини маълум қилишади‎. Бундан хабар топган меҳмонлар майдонга қайтишади, лекин энди кеч бўлганди. Бу паллада тугамаган ўйинни якунлаган ҳакамлар бригадаси 20 нафар полициячи ҳамроҳлигида майдонни тарк этаётган эди.

Мана шунақа гаплар, Болиявидагилар Индонезиядагилардан нима камимиз бор, дейишган кўринади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика