Болалар футболидаги "НОМEР ОДИН" муаммомиз, бу - ёшни кичрайтириш! Ишни бугундан бошлашимиз керак.
25 июн 2020 17:47
Новости
Болалар футболидаги "НОМEР ОДИН" муаммомиз, бу - ёшни кичрайтириш! Ишни бугундан бошлашимиз керак.
Булар:
1. Болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақаларга масъул бўлим.
2. Ҳудудий ассоциациялар билан ишлаш бўлими.
3. Ҳалол ўйин бўлими (Давлат органлари билан ҳамкорликда ишлайди).
Ҳар йили куз фаслида «нодбавка» деган турнир бор. Бу турнирни асл номи - Ўзбекистон Кубоги. 2020 йил унда 2003, 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган 14та ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.
Ярим финалга қадар етиб борган 4та жамоа мураббийлари, 2010 йил қабул қилинган 211-қарор асосида, таркибдаги ҳар бир футболчиси учун 10%дан устама олади. футбол маҳорат мактаби, ИБЎСМ ва Олимпия захиралари коллежи вакиллари эса ҳар бир бола учун 100% устама ҳаққи. Яъни, 1.5 млн сўм маош олаётган бўлса, 300% гача ошириб олиш имкониятига эга. Бунинг учун 18 кишилик қайдномада имкон қадар унинг тарбияланувчиси кўп бўлиши керак.
Айнан шу нарса мураббийларни коррупцияга қўл уришлари ва ўзбек футболини бугунги аҳволига келиб қолишларига сабаб бўлган салбий қарорларни қабул қилганлар. Шу кунгача:
1. «Нодбавка» олиш учун сохта ҳужжат тайёрлаган футболчиларнинг хизматидан фойдаланиш;
2. Мусобақа бош ҳаками орқали ўзларига мос қуръани ташкил қилиш ва уларни рағбатлантириш;
3. Вилоят ассоциацияси орқали ўзини бош мураббийликка тайинлаб, қолган БЎСМлардан футболчи олмаслик.
Каби ҳаракатлар амалга ошириб келинган. 2020 йилги мусобақада бу каби иллатларни олдини олиш анча ишлар бажарилганлигини айтиб ўтишим керак.
1. Аввало бош ҳакамликка энди ЎФА томонидан махсус текширувчи қўйилади.
2. Деярли барча вилоятларда вице-президентлар ўзгарди (уларнинг аксарияти нафақага чиқди, аксарияти ўз лавозимидан озод этилди. Яхши ишлаганлар ҳам йўқ эмас). Натижада ҳар бир вилоятда имкон қадар мураббийларни тайинлашда шаффофликка эътибор қаратиляпти. Лекин буни бир деганда йўқ қилиб бўлмайди. Шу кунгача вилоят ассоциациялари деярли молиялаштирилмаган. Президентнинг 5887-қарори асосида чиқарилган, ВМнинг 311-фармонида ҳудудий ассоциацияларни молиялаштириш бўйича катта топшириқ берилган бўлиб. Бугунги кунда, 10га яқин вилоят ФА ўз маблағига эга бўлди.
3. Ва ниҳоят ёшни кичрайтириш бўйича менинг таклифимга кўра, насиб қилса қуйидаги ишлар амалга оширилади.
- Июль ва август ойлари давомида 2003-2008 йилларда таваллуд топган барча вилоят терма жамоаларининг 30 кишидан иборат кенгайтирилган таркиби шакллантирилади ва ЎФАга тақдим қилинади.
- ЎФАнинг ҳалол ўйин бўлими орган ходимлари билан ҳамкорликда 3000 нафарга яқин болаларни туғилганлик гувоҳномалари асосида текширув олиб боради ва якуний рўйхат асосида, кимнинг таркибида ёши кичрайтирилган футболчи чиқса, ўша футболчини барча мусобақалардан четлатади.
Бу билан биз нимага эришамиз?
- Таркиб ўз ёшидан иборат терма жамоалардан тузилганидан кейин, ўз-ўзидан мураббий олдида ғалаба қозониш учун битта йўл қолади - машғулотни сифатли ўтиш.
- Ўсмирлар терма жамоаларида рақобат кучаяди. Ҳамманинг имконияти тенглашгач, бизда сифатли футболчилар сони 5 нафар эмас, 50 нафар эканлигини кўрамиз. Агар 2006 йил таркибида, 4 нафар 2003 йил бўлса, табиийки, қолган 2006ни биз ўзимиз билмаган ҳолда 2003 йилдан келиб чиқиб баҳо берамиз. 2004 йиллар терма жамоасида айнан шу ҳолат кузатилди. 1.5 йил давомида машғулот қилинган болалар аслида анча катта бўлиб чиқди. Мусобақага яқин уларга жисмоний жиҳатдан ҳақиқий 2004лар етиб олди. Натижада, биз 4 нафар болага алданиб, бу ердаги 50 нафарга яқин болани четда қолдирдик.
- Ҳар бир терма жамоада 50 нафарга яқин бола кўрилавергач, табиийки, МТЖ базаси кенгайиб боради ва бизни 2028 йилги ЖЧга чиқиш имкониятимиз Жанубий Кореяники билан бир хил бўлади.
Ундан ташқари ПФЛ бу йил 2007 ва 2005 йиллар учун тайёрлов гуруҳи мусобақасини ташкил қилади. Мазкур мусобақага аллақачон таркибларни топшириб бўлишди. Энди Диёр билан ҳамкорликда, уларни ҳам бир текшириб олсак, ишончим комил, ўсмирлар ўртасида катта натижаларга эришмаймиз, аммо ОТЖ ва МТЖ муваффақият қозона бошлайди. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Худди «ДУБЛ»дан Суперлига жамоалари натижа талаб қилмаганидек, ЎФА ҳам «дубл» бўлган U-16 ва U-19 жамоаларидан натижа талаб қилиши керак эмас. Лекин ҳар бир ёшдаги терма жамоага сифатли мураббий қўйиш, бу энг асосий иш саналади.
Комментарии