RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди Новости

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”сининг Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб,  64 нафари медалларга эга чиқишган эди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 4 декбарь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида  совриндор бўлган ёш футболчилар ва уларнинг тренерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамшид Ҳасанов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт  бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши депутати  Муҳаббат Шарапова, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби  Нурали Султоновлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган истеъдодли ёш футболчи – ўқувчилар ва уларнинг устозларини қутлаб, кейинги йилда бўлиб ўтадиган чемпионат беллашувларида ҳам муваффақият тилашди. Тадбир доирасида шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабининг 24 нафар спортчи-ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ПФ – 5924 – сонли Фармонига асосан 2020 – 2021 йилда олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонларга синовсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Тадбир сўнггида барча спортчи - ўқувчилар ва уларнинг тренерлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.


Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом Раҳмонов тайёрлади     

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика