RU

Последние новости

11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  0 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  10 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Болалар футболи. Қашқадарёда вилоят чемпионати қайтадан йўлга қўйилади Новости

Болалар футболи. Қашқадарёда вилоят чемпионати қайтадан йўлга қўйилади

ЎФАнинг Футболни ривожлантириш бошқармасининг навбатдаги ташрифи Қашқадарё вилоятига бўлиб ўтди.

Икки кунлик ташриф давомида, Қашқадарё футбол федерацияси 1-вице-президенти Норқул Даминов билан ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш ҳақида келишиб олинди.

Шуни такидлаш лозимки, Қашқадарё ФФ юртимиздаги энг намунали федерациялардан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, испаниялик мутахассис Кико Зунига Қашқадарё ФФда ўз штаб квартирасига эга бўлди.

Қашқадарё вилояти энг кўп аҳолига эга вилоятлардан бири ҳисобланади. Ҳудуддаги барча истеъдод эгаларини қамраб олиш мақсадида, май ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб вилоят чемпионати ҳудудларга бўлинган ҳолда узоқ муддатли чемпионат бошланадиган бўлди. Энди болалар футболида ҳам уй сафар тизимига амал қилиниб, катта мусобақалар 10 кунлик вақтни эмас, 6 ойлик узоқ муддатни ўз ичига олади. Тур ўйинлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни бўлиб ўтади.

Бу борада Қашқадарё футбол инфраструктураси барча талабларга жавоб беради. Фақат ЎФА билан ҳамкорлик қилинса бас. Ички чемпионатни йўлга қўйилишидан ҳаммадан ҳам, "Насаф" академияси ва "Шўртан" жамоасига бириктирилган БЎФМ мураббийлари қувондилар. Сабаби ҳар қандай кичик мусобақадан, узоқ вақт давом этадиган чемпионат сифатли ва фойдали бўлади.

Қашқадарё вилояти чемпионати 2001-02, 2003, 2004, 2005 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида очко жамлаш тизимида, 2006-09 йилларда туғилган футболчилар ўртасида эса фестивал кўринишида бўлиб ўтади.

"Футболимизда уйғониш фасли деб айтсам гапим муболаға бўлмасди. Биз ЎФАнинг болалар футболини ривожлантириш бошқармаси вакиллари вилоятимизга сафар қилиб, муаммоларни ичидан ўрганаётганига хурсандмиз. Бу борада ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Футболнинг пойдевори болалар футболи ҳисобланади. Шундай экан, ЎФАнинг ўзи ташаббус билан чиқаётганда, биз уни аъло даражада бажаришимиз керак, бунга жамоамиз тайёр", - дейди Норқул Даминов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика