RU

Последние новости

16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12

Болалар футболи. Бухоро вилоятида республика очиқ турнири ўтказилди Новости

Болалар футболи. Бухоро вилоятида республика очиқ турнири ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболини ривожлантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўналишидаги чора-тадбирларни амалга ошириш давом этмоқда.

ЎФА томонидан ташкил қилинаётган болалар ўртасидаги мусобақаларнинг навбатдагиси Бухоро вилоятида бўлиб ўтди. 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилда туғилган болалар ўртасида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилига бағишланган футбол мусобақаси кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Футбол турнири футбол ассоциациясининг ходимлари томонидан  юқори савияда ташкиллаштирилиб, қатнашчилар ва томошабинларда катта таассуротлар қолдирди.

Мусобақа ғолибларига сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа натижаларига кўра совринли ўринларни қуйидаги жамоалар эгаллашди:

2006-2007 йилда туғилганлар:
1-ўрин “Андижон” Баликчи тумани
2-ўрин “28-БЎФМ” Бухоро шаҳри.
3-ўрин “Навбахор” Наманган шаҳри ва “БЎСМ-2” Навоий шаҳри

2008-2009 йилда туғилганлар:
1-ўрин “Пахтакор” Тошкент шаҳри
2-ўрин “БЎСМ-1” Самарқанд шаҳри
3-ўрин “БЎСМ-2” Самарканд шаҳри ва “Ғаллаорол” Жиззах вилояти

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика