RU

Последние новости

15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  20 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  20 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12

Бўлажак юлдуз Новости

Бўлажак юлдуз

Яқинда Паоло Мальдини ҳақида бир нималар қораламоқчи бўлдим. Тушундимки, ҳали салоҳиятим етмас экан.

Паолони ёзиш учун сўзни отаси Чезаредан бошлаш керак. 25 йиллик ёрқин фаолияти давомида совринлар, шахсий ютуқларга кўмилиб кетган тирик афсонани битта мақолага сиғдириш учун жуда қобилиятли бўлиш керак, ёки аксинча. 

Мальдини фаолиятини якунлач, "Милан"да бошланган чўкиш янги мавсумда тугагандек тасаввур уйғотмоқда. 39 ёшли Златаннинг атрофига тўпланган иқтидорлар А Серияда барчадан яхшироқ ўйнашяпти. Жамоа таркибида сизга деярли таниш бўлмаган номлар етарлича – Алексис Салемакерс, Маттео Габбия, Лоренцо Коломбо... Бугун шундай ўйинчилардан бири ҳақида суҳбатлашамиз.

Йенс Петтер Хауге

1999 йил Норвегиянинг Будё шаҳрида таваллуд топган. Бўлажак вингер она шаҳрининг "Будё-Глимт" жамоасида тарбияланди, 2016-2020 йилларда шу клуб учун ўйнади.

Тақдирнинг бурилиш нуқтаси

Европа Лигасининг янги мавсуми учун саралаш босқичида иштирок этаётган "россонерилар" 25 сентябрь куни "Будё-Глимт"ни "Сан-Сиро"да қабул қилди. Норвегияликлар сафида чап қанот вингери сифатида ўйнаётган 20 ёшли футболчи "Милан" мутасаддиларининг эътиборини ўзига қаратди – дадил ҳаракатлар, дриблинг, голли узатма ва жарима майдончаси ташқарисидан Донарумма дарвозасига урилган ажойиб гол. 


Айнан шу баҳс ярим ҳимоячининг тақдирини ўзгартириб юборди. Матбуот норвегиялик вундеркинд қишда "Аталанта" ёки келаси ёзда "Манчестер Юнайтед" либосини кийишини тахмин қилаётган эди. Ўйиндан кейин "қизил-қоралар" дарҳол Хауге борасидаги музокараларни бошлашди ва Transfermarkt'да 1 млнга баҳоланган футболчини 5 карра кўпроқ маблағ эвазига харид қилишди. Шу тариқа у жаҳон футболидаги ўз тарихини Бергамо ёки Манчестерда эмас, "модалар шаҳри"да ёзишга киришди.

Хауге варианти хато эмасми? 

Ўйлаб кўрса бўлади: вазни енгил бўлгани туфайли (184 см, 70 кг) ҳаводаги курашда имкониятлари юқори эмас, ўзига ишончи баландлиги боис вазиятларни ёлғиз ҳал қилишга киришишдан қўрқмайди, ҳали топ-лигаларда ўзини кўрсатмаган, битта ўйин орқали ҳеч кимнинг салоҳиятини тўла англаб бўлмайди, 5 млн евро  кўп-ку...

Аммо унутманг, сўнгги йилларда "Милан" шунчалик кўп омадсиз трансферларни амалга оширдики, уларнинг олдида 5 млн евро ҳақида гапириш ҳам кулгили. Бундан ташқари, 1 ой ичида Хаугенинг трансфер қиймати 4 млн еврога кўтарилиб улгурди. Дарвоқе, Криштиану Роналдунинг "қизил иблислар" таркибига ўтиш тарихини эсланг...

Унинг бошқалардан устунлиги нимада? 

"Милан" мухлиси бўлганим боис жамоанинг ҳеч бир ўйинини қолдирмайман. Хаугенинг майдондаги ҳаракатларини тўлиқ кузатдим, собиқ клуби таркибидаги ўйинлари билан қисқача танишдим. Хулосам шундай бўлди: еврофутболни титратаётган Эрлинг Холанднинг қанотда ўйнайдиган варианти.

Скандинавча совуққонлик, тезлик, кучли техника ва зарба, ўзига нисбатан юқори ишончга эга, тўпни деярли йўқотмайди, ҳимояга қайтишдан эринмайди, меҳнаткаш...

Хауге келганидан бери "Милан" либосида атиги 67 дақиқа ҳаракатланди (доим ўйин тақдири ҳал бўлган паллаларда вақтни чўзиш учун заҳирадан туширилади). Норвегиялик футболчи ўзига тақдим қилинаётган кичик имкониятдан максимал даражада фойдаланяпти. У аллақачон 2 та гол уришга улгурди. Маълумот учун, Хауге "Милан" сафида тўпни рақиб дарвозаси томон 2 бор тепган – ҳар иккиси аниқ, ҳар иккиси гол.

Рақобат

Хауге чап қанотда асосий таркибда тушиш учун Анте Ребич билан курашиши керак. Ҳозирча бу нуқтада хорватиялик футболчи ёки Рафаэль Леаога кўпроқ ишонч билдирилмоқда. Хаугенинг улардан устунлиги нимада? 


Биринчидан, жарима майдончасига рейд уюштириб вазият яратишда нисбатан фойдали ҳисобланади, одатда ўзи эмас, жамоа учун энг тўғри қарорни қабул қилади. Голли узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. "Будё-Глимт" таркибидаги статистикаси шундай: 18 ўйинда 14 гол ва 10 та ассист.

Иккинчидан, вазиятни тўғри баҳолайди, тўпдан керак пайтда қутулади. Ўзига тўлиқ ишонмаса, дарвозага тепмайди. Ишонган вазиятида тепса, албатта, гол уради.

Хулоса

Хауге етарли ўйин амалиёти берилмаса ҳам, хотиржамлик билан ўзини исботлаяпти. 21 ёшли вингернинг ўйини менга ёқди. У жамоанинг ҳозирги таркибидан энг барқарор ўйин кўрсатадиган футболчига айланишига ишоняпман. "Милан"да порлаган ўйинчилар орасидан сўнгги 10 йилликда фақат Стефан Эл-Шаарави шундай таассурот қолдирган эди. Хуллас, яқин йилларда А Серия юлдузлари ҳақида гап кетса, Йенс Петтер Хауге номини эшитишга тайёр туринг. Эски "Милан" энди ҳеч қачон қайтмайди. Аммо шу каби янги номлар замонавий "Милан"нинг янги тарихини ёзишларини кузатиш мароқли...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика