RU

Последние новости

02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  1 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  0 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинларидан онлайн ҳисоб  10 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  14 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Бўлажак ЖЧ фаолиятида сўнгги бўлиши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун) Новости

Бўлажак ЖЧ фаолиятида сўнгги бўлиши мумкин бўлган ўйинчилар (мутолаа учун)

Кимлар ортиқ мундиал бора олмаслиги ҳақида гаплашамиз.

Тез орада Жаҳон чемпионати бошланади. Қувончли, ҳаяжонли ва улкан воқелик. Аммо, бу барча учун қизиқарли бўлмайди. Бир қатор футболчилар учун ушбу ЖЧ сўнггиси бўлиши мумкин. Бундай ўйинчилар кўплаб терма жамоаларда бор. Келинг, бугун шундай футболчилар ҳақида гаплашамиз.


Аргентина


Замонавий футболдаги энг асосийларидан бири билан бошлайди. Бўлажак Жаҳон чемпионати 35 ёшли Лионель Месси учун сўнггиси бўлади. Унинг ўзи бу ҳақда айтиб ўтди. Шу сабаб мусобақа Леонинг ўзи ва жамоаси учун жуда муҳим бўлади. Барча (ёки деярли ҳамма) Мессининг Жаҳон чемпиони бўлишини хоҳламоқда. Бу амалга ошадими ёки йўқ, катта савол. Айтганча, бўлажак ЖЧ Анхель Ди Мария учун ҳам сўнггиси бўлиши мумкин. 34 ёшли "Ювентус" вингерининг келаси мундиалга бормаслик эҳтимоли катта.



Франция


Уго Льорис — ушбу ЖЧ фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин бўлган французлардан бири. "Тоттенхэм" дарвозабони 35 ёшда. Уго Қатардан сўнг французларда Майк Меньян борлигини ҳисобга олсак, яна бир жаҳон биринчилигига бориш эҳтимоли кам. Бу гап Льорисдан бир ёш катта бўлган Оливье Жируга ҳам тегишли. Аммо, "Милан" форвардининг ЖЧ-2022 бориши ҳам ҳали аниқ эмас. "Учранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам унга Жаҳон чемпионатига борадиган таркибда жой ваъда қилмайди. Карим Бензема эса аниқ Қатарга боради, аммо унинг учун ҳам ушбу мундиаль сўнггиси бўлиши мумкин. "Реал"нинг энг яхши тўпурари ЖЧ-2022дан сўнг 35 ёшни қарши олади.



Испания


Испания терма жамоасида ортиқ Жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин бўлган ўйинчилар етарлича. Булар Серхио Бускетс (34 ёш), Жорди Альба (33) ва Сесар Аспиликуэта (33). Бу йигитларнинг барчаси кейинги мундиалга бормаслиги мумкин. ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос эса катта эҳтимол билан ЖЧ-2022га бормайди. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике 36 ёшли марказий ҳимоячини ўйинларга чақирмаяпти. Рамос 1,5 йилдан бери терма жамоада ўйнамайди. Уни Қатарга чақиришлари учун имконият деярли йўқ, аммо у терма жамоадаги фаолиятини ҳали якунлагани йўқ.



Германия


Мануэль Нойер ва Томас Мюллер "Бавария" ва Германия терма жамоасининг тимсоллари. Ҳудди улар умрбод ўйнайдигандек, аммо ундай эмас. Мюллер 33 ёшда, Нойер эса 3 ёш катта. Бўлажак ЖЧ улар учун сўнггиси бўлиш эҳтимоли катта. Шу билан бирга, Бундестимда уларнинг ўрнини босадиган яхши ўринбосарлар топилади. Марк-Андре тер Штеген мамлакатнинг бош жамоасида биринчи рақам бўлишни анчадан бери кутади. Мюллерни эса Кай Хаверц ёки Жамал Мусиала алмаштириши мумкин.



Бельгия


Бельгия терма жамоасининг бир йўла 4 ўйинчиси ўзларининг сўнгги ЖЧларига боришлари мумкин. Бу 35 ёшда бўлган Дрис Мертенс ва Ян Вертонген, 33 ёшда бўлган Тоби Алдервейрелд ва Аксель Витсель. Бельгияликларда тажрибали, аммо ёши катта жамоа бор. Бундан ташқари 30га кирган Тибо Куртуа, Эден Азар ва Кевин Де Брюйне бор. Бельгия терма жамоасида авлодлар алмашинуви кутилмоқда, бу жараён эса доим ҳам силлиқ ўтмайди.



Хорватия


Хорватларда ҳам ортиқ мундиалга бора олмаслиги мумкин бўлган кўплаб ўйинчилар бор. Ҳаёлга бирдан Лука Модрич келади. Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки қаримайдигандек кўринади, аммо у 37 ёшда. Бундан ташқари 33 ёшда бўлган Иван Перишич ва Деян Ловрен бор. Бу йигитлар ЖЧ-2018 финалида ўйнашган. Бу хорватлар учун катта натижа бўлган. Бу уччовлон ушбу муваффақиятни такрорлай олишадими ёки йўқ, бу катта савол. Аммо, катта эҳтимол билан ушбу ЖЧ бош совринни қўлга киритиш учун сўнгги имконият бўлади.



Португалия


Португалия терма жамоаси таркибида кўплаб ёши катта ўйинчилар бор. Рўйхатга Жоау Моутинью (36 ёш), Пепе (39), Руй Патрисиу (34) ва Криштиану Роналду (37)ни қўшиш мумкин. Албатта, асосий эътибор бўлажак ЖЧ унинг учун сўнггиси бўладиган "Манчестер Юнайтед" форвардига қаратилган. Ҳужумчи ҳали фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Унинг ЖЧ-2022дан кейинги мақсади — Евро-2024да ўйнаш. Балки бу Роналду учун сўнгги халқаро турнир бўлар. Унинг яна бир мунидалга бориш эҳтимоли кам.



Уругвай


Бўлажак Жаҳон чемпионати Уругвай терма жамоасининг бош юлдузлари бўлмиш Луис Суарес ва Эдинсон Кавани учун сўнггиси бўлиши мумкин. Икки форвард ҳам 35 ёшда. Улар ҳали юқори даражада ўйнашга қодирлар, аммо бу кейинги мундиалга қадар бориши қийин масала. Бундан ташқари, 36 ёшдаги дарвозабон Фернандо Муслера ва 35 ёшли ҳимоячи Мартин Касерес бор. Улар Суарес ва Каванидек машҳур эмас, аммо терма жамоа учун муҳим ўйинчилар. Шу билан бирга, уругвайликлар унчалик хавотирга тушишлари керак эмас. Уларда яхши авлод етишиб чиқмоқда.




Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика