RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  65 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Бобур Зуҳриддинов: "Петровнинг ўзи шу ҳақида илтимос қилган" Новости

Бобур Зуҳриддинов: "Петровнинг ўзи шу ҳақида илтимос қилган"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Авваламбор, "Машъал" жамоаси мухлисларини қийин ғалаба билан табриклайман. Мураббийлар штаби номидан йигитларга миннатдорчилик билдирамиз. Бу ҳақида кийиниш хонасида ҳам айтдик, биз бугун ғалабага 99,9 фоиз ғалабага ишонгандик.

- Иккинчи бўлимда бирданига иккита ўзгариш бўйича қандай изох берасиз?

- Ўтказиб юборилган голда 3 та футболчи айбдор деб санамайман. Биз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришимиз керак эди. Бу режада бор бўлган жараён ва айни режа иш берди.

- Ўтган матбуот анжуманларидан бирида Худоёрхон Сагдуллаев борасида кескин фикрлар билдиргандингиз. Кўринишидан ушбу футболчи анча вақтгача майдонга тушмаслиги керакдек эди. Бироқ, у кейинги ўйиндаёқ майдонга тушди. Буни қандай изохлайсиз?

- Биласизларми, мен журналистларни нега яхши кўраман? Чунки сизлар бизга ўйин борасида бизга ўз фикрларингизни билдирасизлар. Бу бизга қайсидир маънода таҳлил учун ёрдам бўлади. Бу саволни аввалги ўйинда ҳам кутгандим. Менга бу борада уйдаги гапни кўчага олиб чиқилиши қабилида эътирозлар бўлди. Агар футболчи ўйнаса, яхши ўйнаса, мен ҳар қандай эътирозга тайёрман. Масалан, Саидмаҳмудхон Ғуломов гол ура олмаётгани, бугун урди. Яна Собит Синдаров ҳам бор. Сиз айтган Худоёрхон Сагдуллаев билан биз ҳар услубда гаплашиб кўрдик. Энг охирги йўл уни оммага олиб чиқиш эди, шундай қилдик. Худоёрхон иқтидорли футболчи, бу борада тегишли хулоса чиқарди. Бугун у голли узатма берди, биз ундан айни шунақа, жамоа учун фойдали ўйин кутаяпмиз. Худоёрхон қандай имкониятга эга эканлигини яхши биламиз.

- Зафар Акромов бугун ўйин қайдномасидан ўрин олди. Лекин майдонга тушгани йўқ...

- "Навбаҳор-фарм"га қарши ўйинда Зафар Акромов енгил жароҳат олганди. Шу боис уни захирага олгандик. Тўлиқ тайёр бўлмагани боис, бугун уни зарурий вазият бўлиш эҳтимоли юзасидан қайдномага киритдик.

- Легионер футболчи Петров 5 та гол урди. Тўпурарлик салоҳияти бор футболчи нега захирада қолди? Кейин нега унинг голига стадионда бошқалардан фарқли мусиқа қўйилади?

- Петров ўтган ўйинда ўзини ёмон ҳис қилди. Икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборди. Шу сабабдан ҳам биз уни бугун асосий таркибга киритмадик.

Мусиқа борасида, футболчининг ўзи матбуот котиби билан гаплашган. Гол урса айни шу мусиқа қўйилишини илтимос қилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика