RU

Последние новости

15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  6 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  13 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  13 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  1 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  14 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  10 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   44 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  9 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг" Новости

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг"

"Обод" мураббийи Бобур Зуҳриддинов "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ажойиб футбол бўлди. "Насаф"га қарши ўйин доимо қизиқарли. 0:1 ҳисобидаги мағлубият биз учун ютуққа тенг. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва уларга Чемпионлар Лигаси ўйинларида омад тилайман.

-"Обод" олдига ушбу мавсумда қандай вазифа қўйилган? Шунингдек, сиздек ёш мураббийга Олий Лига жамоасини бошқариш қийин эмасми?

-"Обод" жамоаси олдига аниқ бир вазифа қўйилмаган. Иложи борича, кучимиз етганича олдинга интилиш. Шуниндек, "Обод" да фақат мен фаолият олиб бормайман. Жамоамизга катта меҳнати сингаётган инсонлар бор. Улар: Фарҳод Сафаров, Шавкат Абдухўжаев, шунингдек, Жаъфар Ирисметовлар бор. Уларнинг ажойиб маслаҳатларини инобатга олган ҳолда ўйинларга тайёрланамиз. Вақтида мен ҳам футболчи бўлишни истаганман. Бироқ, бу менга армон бўлиб қолган. Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнай олмаганман. Шундан сўнг мураббийликни танлаганман.

-Жамоа учта турда бир очко ишлади. Голлар ҳам урилмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Миллий чемпионатимизда гол уришимиз учун озгина вақт зарур бизга. Ёш жамоамиз, баъзи вақтларда тажриба етишмайди, шошилиб қолишимиз натижасида имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бу нарса вақтинчалик деб ўйлайман.

-Жамоага легионер футболчилар жалб этиш имконияти борми?

-Ҳозирча бу ҳақида ўйламаяпмиз. Чунки, кўриб турганингиздек ёш жамоамиз. Мақсадимиз Ўзбекистонда ўз ўрнимизни топиш ва миллий терма жамоага футболчилар етиштириб бериш.

-"Насаф"нинг собиқ футболчиси Санжар Баратов ҳақида нима дея оласиз?

-Санжар Баратов жамоамиз сафига декабр ойида келиб қўшилди. Шижоатли, меҳнаткаш, дриблинги юқори даражадаги футболчи. Жамоамизга кўникиб бормоқда.

"Обод"даги шароитлар? Моддий жиҳатдан ўзимизга яраша имкониятларимиз бор. Бизга яратилаётган шароитлар қониқтирмоқда.

"Насаф" жуда кучли жамоа. Ўйлашимча, улар кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонади", - дейди Зуҳриддинов.


"Насаф" матбуот хизмати

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика