RU

Последние новости

13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  0 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   15 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  13

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта” Новости

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта”

“Бунёдкор” ва АГМК жамоалари иштрокидаги ўйинда стадионга ташриф буюрган ишқибозлар иккита бир-биридан ажойиб голларни томоша қилишга муяссар бўлишди.

Мазкур баҳсдан сўнг, дарвозага киритилган иккинчи гол муаллифи Бобур Юлдашевни суҳбатга чорладик.

- “Бунёдкор” билан кечган учрашув ҳақида фикр мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Пойтахт жамоаси билан ўйин осон кечмаслигини олдиндан билардик. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлганди. Биринчи бўлимда урган голларимиз бизга устунлик ва бироз хотиржамлик берди. Барибир якунда ўзимиз учун керакли натижага эришдик.

- АГМК умумий ҳисобда учинчи маротаба “қалдирғочлар” дан уч очко тортиб олишни уддасидан чиқди...Нима деб ўйлайсиз рақиб сизларга етарлича қаршилик кўрсатдими?
- Бу – футбол! Унда кимдир ютади ёки ютқазади. Улар иккинчи бўлимда, ҳисобдаги фарқни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтишди.



- Умуман пойтахт жамоалари билан кечадиган учрашувларнинг қизиқарли тус олишини боиси нимада?
- Кучли клубларга қарши ўйинлар нимаси билан қизиқ? Менимча уларга қарши ўйинга ҳозирлик ҳам жиддий бўлади. Шунингдек пойтахт клублари ҳужумкор ва очиқ футбол таклиф қилишади.

- Вадим Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлагансиз. Унинг услуби ва қарашларидан хабардорсиз. Сизнингча унинг жамоасига нима етишмаяпти?
- Мени шу даражага чиқишимда Вадим Карленовичнинг хизматлари катта. Балки терма жамоага мураббий этиб тайинлагани жамоага таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Яна билмадим.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика