Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди
25 июн 15:05
Новости
Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди
"Сумқайит" ўзбекистонлик футболчилар билан хайрлашди.
Озарбайжон клуби матбуот хизмати Жасур Жалолиддинов ва Бобир Абдихолиқовлар билан шартнома якунлангани туфайли хайрлашганини эълон қилди.
"Сумқайит" ўзбекистонлик футболчилар билан якунланган мавсумда 36 та ўйинда 33 очко тўплаб, 10 та жамоа ичида 8-ўринни банд қилди.
Бобир Абдихолиқов 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Жасур Жалолиддинов эса 18 та баҳсда 1 та голли пас билан мавсумни якунлади.


Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии