Боатенг: “Машғулотлардан сўнг мураббий менга шундай деди: "Йўқол бу ердан!"
26 июн 2014 19:00
Новости
Боатенг: “Машғулотлардан сўнг мураббий менга шундай деди: "Йўқол бу ердан!"
Ярим ҳимоячи Кевин-Принс Боатенг Гана терма жамоаси бош мураббийи, уни ва Салли мунтарини жамоадан ҳайдагани ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Ҳаммаси кеча, Мунтари билан машғулотда ҳазилимиздан бошланди. Мен унга қўл билан ўйнаганини айтдим, у эса йўқ деди. Кейин кулдим ва Мунтарига “Бу нимаси ҳакам?” дедим. Иккаламиз роса кулдик. Мураббий олдимизга келиб нега тиржаяётганимизни сўради. Машғулотдан кейин мураббий билан гаплашиб олмоқчи эдим, аммо у менга бақира кетди ва менга шундай деди: "Йўқол бу ердан!" – дейди Боатенг.
Комментарии