RU

Последние новости

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  23 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман" Новости

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Дэйли Блинднинг отаси Данни Блинд расман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Катта Блинд Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Луи ван Галга ёрдамчи бўлган ва кейинроқ Гус Хиддинкнинг мураббийлар штабида ишлади.

Дэйли Блинд машҳур футболчи оиласида яшаш қандайлигини сўзлаб берди.

"Отам футбол юлдузи эканлигини фақат мактабда билганман. Олдин отам футболдаги фаолиятини якунламагунича буни тушунмаганман. Мен фақат 1995 йилдаги Чемпионлар лигасининг фото ва видео лавҳаларини кўрганман.

Ҳозир эса унинг барча ўйинларини биламан, аммо унинг ўйнаганини стадионда кўрмаганман. Эслайдиган биринчи нарсам, отамнинг "Аякс"даги сўнгги учрашуви. Жуда кўп одамлар унинг исмини айтиб куйлашар эди. Ўша пайтда трибунада онам билан бирга эдим. Онам мени бағрига босиб роса йиғлаган. Ўшанда "Нега онам йиғлаяпти? Бу футбол ўйнаётган отамку" деб ўйлаганман. Кейинроқ эса бу учрашув отамнинг сўнгги ўйини эканлигини билдим. Баҳсни эслай олмайман, фақат майдондаги атмосфера ёдимда.

Кичкиналигимда отам билан бирга футбол ўйнар эдик. Аммо бу жуда кам содир бўлар эди, чунки "Аякс" мактабига эрта борганман. Отам кўпинчи шундай дерди: "Яхши, ярим соат ўйнаймиз, кейин эса дўстларинг билан ўйнайсан" - дейди Блинд.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика