Блан: "Қуръада ПСЖни қанчалик омади келганини икки ўйин натижасидан сўнг билиб оламиз"
17 дек 2014 15:15
Новости
Блан: "Қуръада ПСЖни қанчалик омади келганини икки ўйин натижасидан сўнг билиб оламиз"
ПСЖ бош мураббийи Лоран Блан Чемпионлар лигасининг 1/8 финали қуръасидан сўнг, парижликларнинг кейинги босқичдаги рақиби "Челси" ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Гуруҳда иккинчи ўринни олдик ва кучсизроқ жамоа билан учрашиш имкониятини қўлдан бой бердик. Қанчалик омадимиз келганини икки ўйин натижасидан сўнг билиб оламиз. "Челси" кучли клублигига шубҳа йўқ. Ўтган мавсумда "кўклар"га гол ура олмагандик ва ўшандан бери лондонликлар анча кучайишган" - дейди Блан.
Комментарии