Блан ПСЖ - "Реал" учрашуви ҳақида: "Пуллар футбол ўйнай олмайди"
19 янв 2018 16:10
Новости
Блан ПСЖ - "Реал" учрашуви ҳақида: "Пуллар футбол ўйнай олмайди"
Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан "Реал" - ПСЖ ўртасида бўладиган Чемпионлар лигаси нимчорак финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Бугунги кунда "Реал" дунёнинг энг кучли клуби. Пуллар футбол ўйнай олмайди. Буни эслаб қолинг. Пуллар жуда муҳим, аммо такрорлайман, "Реал" - дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Сўнгги икки йилда ким Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди? "Реал". Бундан сўнг саволлар бўлмаслиги керак.
Сиз футбол ўйнайсизми ва ҳар доим ютасизми? Йўқ. Футболда ҳудди бошқа спортлар каби доимо биринчи рақам бўлишнинг иложи йўқ. "Реал" каби клуб ҳам мағлуб бўлиши мумкин. Ҳа, ҳозир Мадрид жамоаси оғир дамларни бошидан кечирмоқда, бироқ ишончим комил, улар ПСЖга қарши тўлиқ тайёр бўлишади" - дейди Блан.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии