RU

Последние новости

11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  0 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  11 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  3 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади Новости

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади

Жаҳон Чемпионати вақтида Pepsi Суперлигада танаффус юзага келаётганини танқид қилган одамлар бўлди. Футболчиларимиз иссиқ июлда эмас, шу июнда ўйнаб олишлари керак эди, деган фикрлар илгари сурилди.

Ҳа, мундиал биз учун кетма-кет олти бор армонга айланди. Аммо бу Жаҳон Чемпионатига бўлган қизиқишларимизни камайтириб қўймайди. Ўша 32 бахтли терма жамоа мухлислари бор эътиборларини Россия яшил майдонларига қаратганлари каби, мухлис сифатида биз ҳам 4 йилда ақалли бир ой ҳақиқий футбол ҳавоси билан яшашга ҳақлимиз. Суперлигадаги танаффус шунинг учун ҳам юзага келди.

Жаҳон Чемпионатидаги савияни ҳамма яхши билади. У орзу, у талаблари юқори бўлган мусобақа, у ҳаммамиз учун катта мактаб. Мухлислар футболдан завқ олиши, шарҳловчилар, журналистлар ўзи учун нимадир ўрганиши, мутахассисларимиз кўриши, изланиши, футболчилар эса ҳавас қилиши учун ҳам Жаҳон Чемпионати керак. Мана шундай дақиқалар бор пайтда, биз ички чемпионатимизни давом эттиришимиз тўғри эмасди.

Ўзбекистонлик футболчилар иссиқ ҳавода биринчи бор ўйнаётгани йўқ. Июлдаги ўйинларни бироз кечроқ бошлаб, бемалол августга етиб олса бўлади. Мен ҳар нарсадан кир қидирмасдан, бугун старт олаётган мундиални мириқиб кўришни истардим. У нафақат мухлислар учун, балки биз кўп нарса умид қилаётган ёш футболчиларимиз учун ҳам жуда ас қотади. Ахир улар ҳам нимагадир интилишлари керак. Шундай экан, бизда катта танаффус. Навбат эса футбол гултожисига.

Автор :
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика