RU

Последние новости

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  32 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида Новости

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида

"Нариги тараф"нинг фикрини билиб олдик.

Эртага, 25 февраль куни "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон ва қозоғистонлик мухлислар учун ўзгача воқеа, сабаби клублар 33 йилдан бери бир-бирлари билан ўйнашмаган!

Championat.Asia Қозоғистонда бўлажак ўйин ҳақида нималарни ўйлашаётгани ҳақида билиб олди. Сайтимизга Қозоғистоннинг Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников кичик интервью берди.


- Қозоғистон учун Ўзбекистондан рақиблар билан ўйинлар доим жуда қизиқарли бўлган, - деб бошлади Стрельников. Ҳаттоки мавсумлар оралиғидаги йиғинлар пайтидаги баҳсларда ҳам. Қўшни ва минтақада гегемонлик учун курашаётган давлатлар ўртасидаги азалий рақобат шундай муносабатлар тизимини қурдики, баъзида мусобақада ғалаба қозонишдан кўра, энг яқин қўшнига қарши ғалаба муҳимроқ ҳисобланадиган бўлди. Бу нафақат футболга, балки спортнинг барча турнирларига таалуқли.

Фахрийлар СССРда "Қайрат" ва "Пахтакор" ўйинчиларга энг катта бонус пуллари Киевнинг "Динамо" ёки Москванинг "Спартак" жамоалари билан ўйинлардаги муваффақият учун эмас, балки бир-бирлари устидан қозонилган ғалаба учун тўланганини эслашади.

Албатта, турли конфедерацияларда узоқ вақт қолиш Қозоғистон ва Ўзбекистонни футбол нуқтаи назаридан ажратиб турди. Балки, бу қарама-қаршиликни янада қизиқарли қилгандир. Қолаверса, доим бир-бирининг сифат даражасини баҳолаш фойдали – Ўзбекистонда ҳам доим кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар бўлиб туради деб ўйлайман.

Албатта, умуман олганда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони кучсиз рақиб бўлиши мумкин эмас, аммо ҳозирда "Пахтакор"нинг ҳақиқий савиясига баҳо бериш жуда қийин. Тошкентликлар сафидан ўзим таниган футболчилардан, масалан, Драган Черан билан баъзан гаплашамиз. Максим Шацких футболчилик пайти Қозоғистонда ўйнагани сабаб ҳам уни билишимиз тушунарли. Албатта, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Азизбек Турғунбоев ва бошқа Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларини эшитганман. Аммо, шу билан бирга, уларнинг фаолиятини яқиндан кузатиб борганман демаган бўлардим. Шубҳасиз, қозоғистонлик мухлислар бу ўйинда "Қайрат"дан фақат ғалаба кутишади, аммо шуни тушуниш керакки, олмаоталиклар айни пайтда ўз тарбияланувчиларига кўпроқ урғу берган ҳолда, таркибни жиддий тарзда қайта қуришмоқда. Бегона майдонда "Пахтакор"дек рақибни ютиш осон бўлмайди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ушбу қарама-қаршиликка жиддий қизиқиш борлигини масалан Тошкентда ўтадиган баҳсни Қозоғистонда "Qazsport" телеканали тўғридан-тўғри кўрсатиши ҳам исботлаб турибди. Оддий спаррингнинг бундай эътиборга лойиқ эмаслиги аниқ. Бу ўйинни аниқ кутишмоқда", - деди Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви, эртага 25 февраль куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика