RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  2 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  6 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  3 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  2 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  17 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов Новости

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов

"Сурхон" жамоаси янгиланган таркиб ва мураббийлар штаби билан биргаликда Анталияда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоани янги мавсумга Рауф Инилеев ва Сергей Токов жуфтлиги тайёрламоқда. Таркиб ёшартирилгани билан бир қаторда тажрибали футболчилар ва легионерлар ҳам жалб этилаётганини таъкидлаш жоиз. Жамоа яқинда Артём Филипосяннинг ўтганини эълон қилди. Бу ҳаммасими? Яна ўзгаришлар бўладими? Шу ва бошқа саволлар билан "Сурхон" мураббийи Сергей Токовга юзландик. Мутахассис саволларимизга қуйидагича жавоб бериб ўтди. 


- Анталиядаги йиғиндан кўнглингиз тўляптими? Таркибданчи?

- Аҳил жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Албатта вақтимиз кам. Чунки жамоани кеча қабул қилиб олдик. Олдимизда вақт бор экан ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Машғулотлар режа асосида давом этяпти. Ўртоқлик учрашувларида ўйинимизни янада шакллантияпмиз, дея оламан. 

- Рауф Инилеев бош мураббий сифатида ишлаяпти. Бу борада фикрингиз қандай? Нега айнан Инилеев вариантида тўхталинди?

- Рауф Талгатович тажрибали мураббий. Ўз вақтида терма жамоа ва клубларимизда фаолият юритган. Унинг тажрибаси бизга зарур. Якунда Инилеев вариантида қолдик. Чунки ҳали еталича тажрибага эга эмасмиз. Бу борада мураббийнинг маслаҳатлари асқотади. Натижага ким жавоб беради? Барчамиз биргаликда. Масажистдан тортиб мураббийлар штабигача бирлашишимиз керак. 

- Жамоа таркибида яна ўзгариш бўладими? Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолди?

- Расман 5 нафар легионер. Яна бир хорижлик футболчи шу кунларда келиши керак. Бу ҳақида маълум қиламиз. 

- Уларда жамоани кучайтиришга қодир сифат кўрдингизми?

- Умид қиламизки, легионерлар ўз сифатлари билан натижаларга ҳисса қўша олишади. Ўйинларини кўрдик, кузатдик. Чемпионатимиз оддий эмас. Легионер ўз чемпионатида яхши ўйнагани ҳеч нарсани англатмайди. У кучли эканлигини исботлаши керак. Сифатли легионерлар Суперлигада ҳам муаммо. Келаётган хорижлик футболчи лигани кучсиз, деб ўйлаши мумкин. Ўзбек футболчилари ҳам яхши даражада. Легионерлар билан бемалол рақобатлаша олишади. 

- "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик", дея таърифлашмоқда...

- Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз. Ўз услубимиз, футболга қарашларимиз бор. Жамоани ёшартиришга ҳаракат қиламиз. Менинг фикрим ёшларга ўйнаш имкониятини бериш лозим. Улар ўсиши зарур. Асосий мақсадимиз ҳам шундай. Аммо бу таркиб юз фоиз ёшариб кетади, дегани эмас. Салоҳиятини, потенциалини кўрамиз. Ўзини кўрсатишига имкон берамиз. Олдимизда 1-2 ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Мақсадимиз сифатли ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш. 

- Артём Филипосяннинг трансфери кутилмаганда бўлдими?

- Ёшларга ўрнак сифатида кўрсата олиш мумкин бўлган футболчи. Артём ўтган мавсумни Олмалиқда ўтказди, яхши формада. Ёшлар ва тажрибанинг уйғунлашиши даркор. Шу боис айрим тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланамиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика