RU

Последние новости

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  0 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  2 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  45 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

Биттагина тўпни деб... ВИДЕО Новости

Биттагина тўпни деб... ВИДЕО

Кеча Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин ажойиб ўтди, якунда "Локомотив" жамоаси қаторасига иккинчи марта мамлакат кубогини қўлга киритди.

"Бунёдкор" стадиони финалда тўлиб тошди. Бироқ учрашув якунига етгач...бепул тўпларни деб юзлаб мухлислар турли секторлардан майдонга тушиб кетишди. Финални юксак мартабали меҳмон шахсан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов стадиондан туриб кузатиб боришди. Ҳаво совуқ, трибуналар тўлиб тошган, ўзбек эстрадаси юлдузлари қўшиқ куйлашди, чиройли ўйин бўлди... якунда мана шундай байрамни биттагина тўпни деб бузиб қўйишларига бир баҳя қолди. Тартиб посбонлари ўз вазифаларини юксак даражада бажариб бир неча дақиқа ичида мухлисларни ўз жойларига кузатиб қўйишгани учун тақдирлаш маросими давом эттирилди.

Бу ерда кимдир бизда ўзи шунақа дейиши мумкин. Қўшилмайман, исталган халқда, исталган юртда бепул нарса тарқатилса одамлар унга интилишади. Менимча 3000 дона бепул тўп тарқатилар экан бунга олдиндан тайёргарлик кўрилиши ва стадионнинг турли бурчакларига махсус одамларни қўйиб трибуналарга тепиш керак эди. Мана шунда мухлисларнинг майдонга тушиб кетиш ҳолати рўй бермаган бўларди. Одамларнинг майдонга тушиб келиши ташкилотчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди. 

Кейинги йил клубларимиз Осиё чемпионлар лигасида ўйинлар ўтказишади, терма жамоамиз халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мухлислик маданиятини оширмас эканмиз юртимизда ҳеч қачон футбол ривожланмайди.

Одатда ФИФА, УЕФА ёки ОФК мана шундай ҳолатлар рўй берса ўша стадионни ҳам, ўша клубни ҳам катта жарималар билан жазога тортади. Мухлислар Ўзбекистон ҳеч бўлмаса Осиё чемпионатларига мезбонлик қилишини исташади. Лекин кечаги ҳолат ОФК раҳбари кўз ўнгида содир бўлгач бундай мусобақалар Ўзбекистонга ишониб топширилиш имконияти кескин тушиб кетди деб ўйлайман.

Нарзулла Сайдуллаев



Қуйидаги видеони кўриб ўзингиз хулоса қилинг.

TAS-IX 

 



TAS-IX эмас


 

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика