RU

Последние новости

09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  62 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  23 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7

"Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, бугунги ўйиндан олдин таркибимизда жиддий йўқотиш бор эди, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, бугунги ўйиндан олдин таркибимизда жиддий йўқотиш бор эди, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани

Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"3 ойлик танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам шиддаткор, мазмунли ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" барча ўйинларда қарши ҳужумларда ўйнаётган эди. Буни кутгандик. Шунга қарамай қаердадир эътиборни йўқотдик, иккита қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Жамоам охиригача курашди. Рақибдан жисмоний томонлама устунлик қилдик. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ёмон ўйнамадик.

Албатта мусобақа жадвалида биринчи ўринда туриш доим ёқимли. Бу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман. Мурод Хўжамбердиев ва Ҳусайин Норчаев дебют қилишди. Кичик жароҳати бор бўлса-да Харис Дилаверни таваккал қилиб ҳужумкорликни кучайтириш учун майдонга туширдик. Харис асосан ўз мамлакатида тўп тепган, Марко Станоевич эса кўплаб чет эл клубларида ўйнагани учун бизнинг жамоага тезда мослашиб кетди.

Мухлислар ушбу баҳсни марказий деб ҳисоблашганди, менимча ТВ орқали томоша қилган мухлислар хурсанд бўлишди.

Дилшод Саитов жароҳат олган ва даволанмоқда. Бу биз учун катта йўқотиш.

"Навбаҳор" жамоасидан биз кутмаган вариантларни кўрмадик. Таркиби ҳам, ўйнаш услуби ҳам бир хил. Ҳимояда яхши ҳимояланишди.

Бизнинг режамиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Бугун қанотлардан кўпроқ урғу беришга уриндик. Муҳитдинов ва Манноновни ўйнатдик, уларда вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик.

Карантин кейинги турларга таъсир қилади албатта. Жамоаларда жароҳат олганлар кўпаймоқда. Бундан ташқари кутилмаган натижалар ҳам қайд этилмоқда.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Стадионга мухлислар келса ўйин савияси ва даражаси бошқача бўлади. Ҳозир оғир даврни бошдан кечираяпмиз, сабр қилиш керак", - дейди Рўзиқул Бердиев.



Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика