RU

Последние новости

23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Брест" ва ПСЖ плей-оффда ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 22:43ЕЧЛ. Мбаппе, Вини, Беллингем. "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши таркиби маълум  15 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  17 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  2 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  39 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7

Биринчи лигага даъвогарлар курашни бошлашяпти Новости

Биринчи лигага даъвогарлар курашни бошлашяпти

28 ноябрдан Тошкент ва Бухорода II лиганинг ҳудудий ғолиблари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро курашга киришишмоқда ва 3 декабргача давом этадиган баҳслар орқали келгуси мавсумда биринчи лигада тўп сурадиган тўрт жамоани аниқлашади.
27 ноябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси офисида Тошкент қабул қиладиган “А” гуруҳи ўйинлари тақвимини тузишга қуръа ташланди.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳида қуйидаги беш жамоа тўп суради: “Бунёдкор-Геофизика” (Тошкент вилояти), “Обод” (Тошкент шаҳри), “ЎзДонг-Жу” (Андижон), “Динамо” (Фарғона) ҳамда “Бунёдкор” (Тошкент). Учрашувлар иккита стадионда ўтади: Тошкент вилояти чемпиони, “Бунёдкор-Геофизика” жамоасининг “Геофизика” стадионида ва “Обод” клубининг уй аренаси – сунъий қопламали “Ташсельмаш” стадионида.

Рақиблар ҳақида икки оғиздан маълумот бериб ўтсак. “Бунёдкор-Геофизика” жамоасини ўтмишдаги таниқли футболчи, Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ҳужумчи ортидаги позицияда узоқ йиллар давомида муваффақиятли тўп сурган Сергей Ни бошқармоқда. Унинг қўл остидаги футболчилардан мухлислар Ғулом Ҳалимтоев (жамоа сардори), Яшар Муталибов, Шуҳрат Қозоқбоев, Павел Тюлькинларни озми-кўпми билишади.

Ўзбекистоннинг 2013 йилги чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби “Бунёдкор”нинг фарм-клубига Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Сергей Лушан устозлик қиляпти. Ёш “қалдирғочлар” турнирга Самарқандда ўтказилган жисмоний тарбия жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финалчилари сифатида йўлланма олишган эди.

Фарғона вилояти чемпиони – “Динамо” жамоаси бошлиғи лавозимида собиқ таниқли футболчи Баҳром Ҳайдаров фаолият олиб бормоқда. Жамоа мураббийси – асосан “Нефтчи”нинг ўринбосарлари таркибидаги ўйинлари билан эсда қолган Хушбек Қосимов.


Андижон вилояти биринчилигида ғолибликни аслида вилоят бош жамоасининг фарм-клуби - “Андижон-2” қўлга киритган эди. Аммо бош “Андижон”нинг ўзи биринчи лигадан эндигина қутилгани учунми, клуб раҳбарлари шу лига билан бошқа ўралашиб юришни исташмади шекилли, “пулька”га вилоят вице-чемпиони – “ЎзДонг-Жу” келди. Ўтиш турнирининг “А” гуруҳидаги клублар ичида айнан “ЎзДонг-Жу” энг тажрибалиси саналади. Бу клуб 2008 йили олий лигада ўйнаган, биринчи лигада эса икки бор қатнашган – 2006 ва 2007 йиллардаги мавсумларда. “ЎзДонг-Жу”ни ҳозирда асосан маҳаллий ишқибозлар доирасига таниш бўлган Фозил Бобораҳимов бошқаряпти.

Тошкент шаҳри чемпиони “Обод” жамоаси (бош мураббий Фарҳод Сафаров) ҳам, қолган барча қатнашчилар каби, ўз олдига биринчи лигага чиқиш вазифасини қўйган.

Бухоро мезбонлик қиладиган “Б” гуруҳида қуйидаги қатнашчилар ўзаро баҳслашишади: Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони, Бухоро вилояти чемпиони, Самарқанд вилояти чемпиони, Қашқадарё вилояти чемпиони ва “Баҳор-Геолог” Самарқанд (жисмоний тарбия жамоалари кубоги соҳиби).


Улуғбек Мирзаев

А” гуруҳи тақвими
1-тур. 28 ноябрь

БУНЁДКОР-ГЕОФИЗИКА – БУНЁДКОР (“Геофизика” стадиони)
ОБОД – ДИНАМО (“Ташсельмаш” стадиони)

2-тур. 29 ноябрь
ЎзДОНГ-ЖУ – ДИНАМО (“Геофизика” стадиони)
ОБОД – БУНЁДКОР (“Ташсельмаш” стадиони)

3-тур. 30 ноябрь
БУНЁДКОР-ГЕОФИЗИКА – ОБОД (“Геофизика” стадиони)
БУНЁДКОР – ЎзДОНГ-ЖУ (“Ташсельмаш” стадиони)

1 декабрь – дам олиш куни

4-тур. 2 декабрь
БУНЁДКОР-ГЕОФИЗИКА – ЎзДОНГ-ЖУ (“Геофизика” стадиони)
ДИНАМО – БУНЁДКОР (“Ташсельмаш” стадиони)

5-тур. 3 декабрь
БУНЁДКОР-ГЕОФИЗИКА – ДИНАМО (“Геофизика” стадиони)
ОБОД – ЎзДОНГ-ЖУ (“Ташсельмаш” стадиони)

“Геофизика” ва “Ташсельмаш” стадионларида ўйинлар ҳар куни соат 11:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика