RU

Последние новости

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  0 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

Биринчи лига. "Шердор" - "Истиқлол" 0:0 Новости

Биринчи лига. "Шердор" - "Истиқлол" 0:0

Бугун Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги иккинчи босқич 8-тур учрашувларининг сўнгги иккитаси бўлиб ўтди. Самарқандда "Шердор" Тошкент шаҳрининг "Истиқлол" жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтиб дастлабки дақиқалардан жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишди. 30-дақиқада Озод Турсуновда боши билан ҳисобни очиш учун яхши имконият бўлган эди лекин бу вазиятда тўп озгина ноаниқ кетди. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам бу ҳужумга тезкор жавоб берди. Тезкор қарши  ҳужумга кириб борган  вазиятда Жамолиддин Нормирзаев тўпга етишда хатоликка йўл қўйди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.
 
Иккинчи бўлим меҳмонлар ҳужуми остида бошланди. Қанот бўйлаб уюштирган кетма-кет ҳужумлари якуний кўриниш олмади. 75-дақиқада Саънатилло Зиёевга аниқлик етишмади. Жарима майдони ичига ёриб кирган Турғун Қобиловнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Учрашув сўнггида яна бир бор Саънатилло Зиёевда ҳисобни очиш учун жуда қулай имконият юзага келганди у бу вазиятдан фойдалана олмади. Учрашув нурсиз дуринг билан ниҳояланди.

"Шердор" - "Истиқлол"  0:0 (0:0)
Огоҳлантиришлар:
Озод Турсунов (20) , Убайдулло Набиев (50), Бахтиёр Очилов (73)  Ҳасан  Эргашов (20) , Ғулом Ҳайдар Ғуломов (48), Маъмур Султонов (80)
Четлаштириш: Турғун Қобилов (80)
"Шердор": Шуҳрат Муродов, Бахтиёр Очилов, Миржалол Лақаев, Убайдулло Набиев, Саънатилло Зиёев, Амиржон Аминжонов, Озод Турсунов, Нурбек Сафаров, Турғун Қобилов, Саддам Боймаматов, Ислом Сапаров
Захира: Шохрух Салоҳиддинов, Искандар Холмирзаев, Элёр Элмуродов, Суюн Сафаралиев, Умид Хотамов, Ферузбек Маҳмуджонов, Муҳаммад Муродов
"Истиқлол": Анвар Назаров, Расул Раҳмонбердиев, Шаҳзод Каримов, Обиджон Ҳошимов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Маъмур Султонов, Жамолиддин Нормирзаев, Нодиржон Саъдуллаев, Нурпейс Тўрақулов, Хасан Эргашев, Баҳодир Даминов
Захира: Отабек Холдоров, Темур Садиров, Азамат Розиқов, Жамолиддин Қўчқоров, Жасурбек Мирзабоев, Исроил Турсунов, Шоҳид Тиллабоев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика