RU

Последние новости

10:40«Арсенал» етакчиси жароҳат олди  0 10:03Аббосбек Файзуллаев хайрияда қатнашди  1 09:27«Барселона» мураббийи кечаги мағлубиятга изоҳ берди  14 08:55«Қизилқум» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 08:12«Рома»да икки ой ишлаган мураббий АПЛ жамоасини бошқаради  0 07:41«Нефтчи» легионери «Сўғдиёна»га ўтишга яқин  1 02:58Даҳшат! "Атлетико" сўнгги сонияларда гол уриб, "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам  79 01:51Рубен Аморим МЮдан умумий 200 млн евро турадиган уч футболчини харид қилишни сўради  2 00:31АПЛ. "Арсенал" Лондон дербисида "Кристал Пэлас"га 5та гол урди  2 00:29Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни тор-мор келтирди, Шикдан покер  4 00:00А Серия. "Наполи" меҳмонда "Женоа"ни мағлуб этди  3 23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  2 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  14 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 20-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 20-тур статистикаси

Вақтни бежизга оқар сувга қиёслашмас экан. Боиси мана хаш паш дегунча биринчи лиганинг 20-тур ўйинлари ҳам ортда қолди.
Одатга кўра сайтимиз орқали турнинг статистик маълумотлари билан сизларни таништириб ўтамиз.

АУТСАЙДЕРЛАРНИНГ ҒАЛАБАСИ


20-тур учрашувларида чемпионат аутсайдерлари уйғонишди чоғи. Сабаби “Хотира-79” гарчи сафарда тўп сурган бўлишига қарамай, “Янгиер”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтишни уддалади. Ўйиндан сўнг, Уйчи жамоаси мураббийи Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашганимизда, - Бу жорий мавсумдаги сафарда қозонган биринчи ғалабамиз бўлди. Таркибда сезиларли ўзгаришларга қўл ургандик. Айрим ўйинчиларга жавоб бериб юбориш орқали, ёшларга ишонч билдиришни лозим топдик. Бу эса ижобий натижа келтирмоқда. Кейинги баҳсларда ҳам имкон қадар уч очкодан жамғаришга ҳаракат қиламиз.

Яна бир аутсайдер жамоа “Бунёдкор-2” ҳам мазкур турда ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйишга эришди. Очиғи, ёш “қалдирғочлар”нинг “НБУ-Осиё” устидан қозонган ғалабаси кўпчилик учун кутилмаган натижа бўлди дейиш мумкин. Сабаби “банкирлар” ҳам турнир жадвалида 2-ўрин учун “Қўқон-1912” билан ўзаро рақобат кўрсатаётганди.

Умуман айтганда, 20-турда бўлиб ўтган олтита учрашувнинг тўрттасида мезбон жамоалар муваффақият қозонган. Қолган икки учрашувда эса меҳмон жамоаларнинг қўли баланд келган! Ушбу турда “Хотира-79”, “Қўқон-1912” ҳамда “Чуст-Пахтакор” жамоалари иродали ғалабага эришди. Боиси ушбу жамоалар аввалига ҳисобда ортда бораётганди ва якунда улар ғалабани илиб кетишгани таҳсинга лойиқ!

20-тур. 30 июнь (якшанба) 

“Косонсой” – “Локомотив-БФК” 2:0.
“Чуст-Пахтакор” – “Пахтакор-2” 2:1.
“Қўқон-1912” – “Оқтепа” 4:1.
“Янгиер” – “Хотира-79” 1:2.
“Истиқлол” – “Андижон” 0:3.
1 июль (душанба)
“Бунёдкор-2” – “НБУ-Осиё” 3:0.

19ТА ГОЛ. 2ТА ПЕЛАЬТИ. 2ТА ДУБЛ.


20-тур ўйинларида мухлислар жами 19та голга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимдаги голлар миқдори 8тани ташкил этган бўлса, иккин таймда томошабинлар яна 11та гол кўришди.
Мазкур турда энг кўп голни “Қўқон-1912” жамоаси киритди, 4та!

“Андижон”, “Косонсой” ҳамда “Бунёдкор-2” жамоалари эса аксинча, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди!

Турнинг энг тезкор голи 5-дақиқага тўри келди. “Оқтепа” футболчиси Хислат Усмонов бу вазиятда ўзини кўрсатишга эришди! Аммо унинг жамоаси якунда мағлубиятга учради.
Турнинг энг сўнгги голи муаллифи эса Нуриддин Тожиалиев бўлди. “Чуст-Пахтакор”нинг ушбу ҳужумчиси 90+3-дақиқада “Пахтакор-2” дарвозасини ишғол этиб, жамоасига уч очко келтирди!

Ушбу турда ҳакамлар иккита пенальти белгилашга қарор қилишди. Ҳар бир бўлимда биттадан. Эътиборлиси иккала пенальти ҳам аниқ амалга оширилган! Аввалига “Қўқон-1912” ҳимоячиси Азиз Мадалиев учрашувнинг 16-дақиқасида 11 метрлик тўпини аниқ амалга оширган бўлса, кейинроқ “Янгиер”нинг тўпурар ҳужумчиси Нодир Давлатов баҳснинг 73-дақиқасида пенальтини совуққонлик билан бажара олди. Аммо Давлатовнинг жамоаси барибир шу куни мағлубиятга учради.

20-турда иккита футболчи дубл қайд этди. “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда рақиб дарвозасини икки бор ишғол этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шунингдек “Бунёдкор-2” ҳужумчиси Зарбулло Умаров ҳам ушбу турда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

30ТА САРИҚ ВА 2ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА

Ортда қолган турнинг олтита ўйинида 30та сариқ карточка қайд этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 5тадан сариқ демакдир. 30та сариқдан 12таси мезбон жамоа вакиллари ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 18та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчиларига кўрсатилган! Ушбу турда энг кўп сариқ карточкага лойиқ кўрилган жамоа “Хотира-79” бўлди, 6та! Умуман олганда “Янгиер” – “Хотира-79” баҳсида жами 7та сариқ карточка кузатилди! Бу бошқа баҳсларга нисбатан энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйин бўлди.
Қайд этилган 2та қизил карточка эса футболчиларга тўғридан-тўғри кўрсатилди!
Эътиборлиси иккала қизил ҳам битта ўйинда кузатилди. Яъни “Косонсой” – “Локомотив-БФК” учрашувини бошқариб борган Султон Зайлобиддинов (Фарғона) учрашувнинг 57-дақиқасида ҳар иккала жамоа аъзоларининг биттадан футболчисини майдондан четлатишга қарор қилган! Абдумалик Тошпўлатов ва Жасур Акмалов энди кейинги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

Аҳамиятлиси мазкур турда “Бунёдкор-2” футболчилари ҳакам томонидан ҳеч қандай карточка олишмаган ягона жамоа бўлди!

20-ТУР ЎЙИНЛАРИНИ 8008 НАФАР ТОМОШАБИН КУЗАТДИ!

Ортда қолган турнинг жами олтита ўйинига ҳаммаси бўлиб 8008та мухлис ташриф буюрган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 1334,6та ишқибоз демакдир. Томошабинларда катта қизиқиш уйғотган ўйин – “Қўқон-1912” – “Оқтепа” баҳси бўлди. Қўқонда кечган мазкур учрашувга 4916та мухлис кирган!

Энг кам томошабин ташрифи эса яна Тошкентдаги ўйинда кузатилди. Аниқроғи маълум сабабларга кўра 1 июль куни ўтказилган “Бунёдкор-2” – “НБУ-Осиё” баҳсини бевосита стадионда кузатиш учун атига 64 нафаргина томошабин қадам ранжида қилган!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?


“Косонсой” – “Локомотив-БФК”. Косонсой. 1012 томошабин.
“Чуст-Пахтакор” – “Пахтакор-2”. Чуст. 804 томошабин.
“Қўқон-1912” – “Оқтепа”. Қўқон. 4916 томошабин.
“Бунёдкор-2” – “НБУ-Осиё”. Тошкент. 64 томошабин.
“Янгиер” – “Хотира-79”. Янгиер. 1058 томшабин.
“Истиқлол” – “Андижон”. Тошкент. 154 томошабин.

20-ТУРДАН КЕЙИНГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


1

АНДИЖОН (Андижон)

20

17

1

2

46-16

52

2

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

20

12

3

5

29-22

39

3

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

20

11

3

6

29-16

36

4

ОҚТЕПА (Тошкент)

20

9

3

8

30-30

30

5

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

20

8

6

6

26-26

30

6

КАООНСОЙ (Косонсой)

20

7

4

9

24-25

25

7

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

20

7

3

10

25-26

24

8

ЯНГИЕР (Янгиер)

20

7

3

10

30-32

24

9

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

20

6

5

9

25-27

23

10

ХОТИРА-79 (Уйчи)

20

6

2

12

23-37

20

11

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

20

5

5

10

20-37

20

12

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

20

5

2

13

27-38

17


Тўпурарлар: Хуснуддин Ғофуров («НБУ-Осиё») - 13, Нодир Давлатов («Янгиер») – 12.

21-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
6 июль (шанба)

“Пахтакор-2” – “Хотира-79”
“Локомотив-БФК” – “Андижон”
“НБУ-Осиё” – “Янгиер”
“Оқтепа” – “Истиқлол”
“Чуст-Пахтакор”– “Қўқон-1912”
“Косонсой” – “Бунёдкор-2”  


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика