Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси. 2-тур статистикаси
11 апр 2014 11:19
Новости
Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси. 2-тур статистикаси
Ўтган якшанба ва душанба кунлари биринчи лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра, ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
ФАВОРИТЛАР ОЧКО ЙЎҚОТДИ
2-тур ўйинлари мухлисларга бир қатор кутилмаган натижаларни хадя қилди дейиш мумкин. Жумладан бу йил “Шарқ” минтақасидаги жамоалар орасида ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган икки фаворит қимматли очколарни бой берди. Қўқонда кечган “Қўқон-1912” – “Локомотив-БФК” баҳсида мезбонларнинг ғалабасига ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Аммо футболда таҳминлар ҳамиша ўзини оқлайвермаслигини Тошкент жамоаси амалда исботлади. Аслида шу куни Тоҳир Кападзе шогирдлари майдонни ғалаба билан тарк этишлари ҳам мумкин эди. Аммо учрашувнинг 90+4-дақиқасида Али Юлдашев пенальтини амалга оширишда хатога йўл қўйди. Шу тариқа ҳимояда мустаҳкам ўйнаган “Локомотив-БФК” футболчилари сафардан бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди.
Яна бир фаворитлардан бири сифатида эътироф этилаётган Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси эса лига дебютанти “Обод”га имкониятни бой берди. Александр Мочинов жамоаси шу тариқа кўпчиликни ажаблантирди.
Турнинг бошқа ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак, Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “НБУ-Осиё” чемпионатдаги илк очкосини ва шу билан бирга ғалабасини қўлга киритди. “Банкирлар” бу сафар “Бунёдкор-2” меҳмони бўлди ва тажрибали Леонид Кошелевнинг ягона голи эвазига сафардан уч очко билан қайтди.
Умуман олганда 2-турда жами 6та ўйин бўлиб ўтди. Уларнинг 3тасида мезбон жамоаларнинг қўли баланд келган бўлса, 2та баҳсда меҳмонлар зафар қучган. Қолган 1та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан.
Эътиборлиси ўз майдонидан ютган клублар бир хил 2:1 натижасида ғалабага эришган.
ГОЛЛАР
Ортда қолган турда мухлислар жами 15та голга гувоҳ бўлди. Ундан 8таси биринчи бўлимда киритилган бўлса, қолган 7та тўп учрашувларнинг иккинчи бўлимида урилган.
Киритилган умумий голларнинг 8таси мезбонлар ҳисобига ёзилди. Қолган 7тасини эса меҳмон жамоа футболчилари киритишган.
Шунингдек ушбу турда тўсатдан ўз дарвозасига тўп киритиб юборган футболчи ҳам учради. “Оқ-тепа” ўйинчиси Никита Свиридовнинг автоголи “Обод”га ғалаба келтирди. Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқага тўғри келди. “Косонсой” ҳужумчиси Абдураззоқ Жўраев “Истиқлол” дарвозасини ишғол этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Турнинг энг сўнгги голи эса “Пахтакор-2” аъзоси Достон Иброҳимов ҳисобига ёзилди. Аммо унинг 90+3-дақиқада киритган голи якунда жамоаси учун ҳаттоки дуранг ҳам келтирмади.
Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар 2 -турда ҳаммаси бўлиб 4та пенальти белгилашга қарор қилди. Ундан Омил Мўминов (“Хотира-79”), Алишер Шоғуломов (“Оқ-тепа”) аниқ фойдаланган бўлса, Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) билан Али Юлдашев (“Қўқон-1912”) эса аксинча улар бу борада жамоасини қийин ахволга солиб қўйди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
Ортда қолган 2-тур ўйинлари қўполликларга бой тарзда кечди. Сабаби учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар 37та футболчини сариқ қарточка билан жазолади. Ундан 14таси мезбон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган бўлса, қолган 23тасини меҳмонлар манзили томон берилган. Бундан кўриниб турибдики, меҳмонлар ўйин қоидасини кўпроқ бузган.
Биринчи бўлимда кўрсатилган сариқ карточкалар сони 11тани ташкил этди. Иккинчи таймда эса яна 26 нафар ўйинчи огоҳлантирилди. Демак иккинчи бўлим кескин курашларга бой тарзда кечган.
Қизил карточка олиб майдонни барвақт тарк этган ўйинчилар ҳам учради. Бу борада 5та қизил қарточка қайд этилгани ҳам 2-турнинг ҳақиқатдан ҳам қўполликларга бой тарзда ўтганини исботласа ажаб эмас.
Ушбу турда энг кўпол ўйин бу “Қўқон-1912” – “Локомотив-БФК” баҳси бўлди. Сабаби мазкур учрашувда бош ҳакам Акмал Раҳимов мезбонларнинг 3та, меҳмонларнинг эса 5та ўйинчисини сариқ карточка билан сийлади. Шунингдек тошкентликларнинг икки ўйинчисига қизил кўрсатди.
Турнинг энг қўпол жамоаси ҳам айнан Леонид Сенкевич бошқарувидаги “Локомотив-БФК” жамоаси бўлди. 5та сариқ ва 2та қизил карточка!
Турнинг энг интизомли жамоалари – “ЎзДонгЖу” ва “Обод” бўлди. Эътиборлиси ушбу жамоаларнинг футболчилари ўйинни ҳеч қандай карточкаларсиз ўтказди.
МУХЛИСЛАР
Мазкур турдаги жами олтита ўйинга ҳаммаси бўлиб 12414 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 2069та мухлис демакдир.
Энг кўп ишқибоз яна Қўқонда кузатилди. “Қўқон-1912” – “Локомотив-БФК” баҳсини 7434 нафар ишқибоз бевосита стадиондан туриб кузатди.
“Бунёдкор-2” – “НБУ-Осиё” ўйинида ҳам бу борада аксинча холат кузатилди. Тошкентда ўтган учрашувга атига 57та томошабин киргани ўйин қайдномасида кўрсатиб ўтилган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Қўқон-1912» – «Локомотив-БФК» – 0:0. 7434 томошабин.
«Ўз-Донг-Жу» – «Чуст-Пахтакор» – 2:1. 213 томошабин.
«Бунёдкор-2» – «НБУ-Осиё» – 0:1. 57 томошабин.
«Обод» – «Оқтепа» – 2:1. 155 томошабин.
«Хотира-79» – «Пахтакор-2» – 2:1. 3630 томошабин.
«Косонсой» – «Истиқлол» – 2:3. 925 томошабин.
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
3-тур. 11 апрель (жума)
12:00. “НБУ-Осиё” – “Косонсой”
16:00. “Оқ-тепа” – “Хотира-79”
16:00. “Уз-Донг-Жу” – “Обод”
17:00. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор-2”
12 апрель (шанба)
“Чуст–Пахтакор” – “Истиқлол”
“Локомотив-БФК” – “Пахтакор-2”
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.

№ | Жамоа | Ў | Ю | Д | М | УГ - ЎГ | Т-Н | О |
1 | Хотира-79 | 2 | 2 | 0 | 0 | 5 - 2 | 3 | 6 |
2 | Обод | 2 | 2 | 0 | 0 | 5 - 3 | 2 | 6 |
3 | Қўқон-1912 | 2 | 1 | 1 | 0 | 2 - 0 | 2 | 4 |
4 | Локомотив БФК | 2 | 1 | 1 | 0 | 2 - 1 | 1 | 4 |
5 | Косонсой | 2 | 1 | 0 | 1 | 6 - 3 | 3 | 3 |
6 | Оқ-тепа | 2 | 1 | 0 | 1 | 3 - 3 | 0 | 3 |
7 | УзДонгЖу | 2 | 1 | 0 | 1 | 3 - 3 | 0 | 3 |
8 | НБУ-Осиё | 2 | 1 | 0 | 1 | 3 - 3 | 0 | 3 |
9 | Истиқлол | 2 | 1 | 0 | 1 | 4 - 5 | -1 | 3 |
10 | Бунёдкор-2 | 2 | 0 | 0 | 2 | 1 - 3 | -2 | 0 |
11 | Чуст-Пахтакор | 2 | 0 | 0 | 2 | 1 - 4 | -3 | 0 |
12 | Пахтакор-2 | 2 | 0 | 0 | 2 | 1 - 6 | -5 | 0 |
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Комментарии