RU

Последние новости

21:08"Фиорентина" — "Ювентус". Де Хеа, Тьюрам ва Коло-Муани асосий таркибда  0 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  4 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  0 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  11 20:31"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Англия лига кубоги финали учун таркиблар маълум  4 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (матнли трансляция)  46 20:01Суперлига. ОКМК - "Пахтакор" 1:0 (матнли трансляция)  18 19:37"Зоб Ахан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  1 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:02"Рома" — "Кальяри". Таркиблар маълум  17 18:42"Турон" — "Сумқайит". Жалолиддинов ва Абдихолиқов асосий таркибдами?  2 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  9 18:13Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?  17 17:48Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди  22 17:31Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол  11

Биринчи лига қандай бўлмоғи керак? Мухтор Қурбонов: “Худди олий лига каби ўтказиш керак” Новости

Биринчи лига қандай бўлмоғи керак? Мухтор Қурбонов: “Худди олий лига каби ўтказиш керак”

Охирги йилларда биринчи лига тизими кўпчиликда эътироз келтириб чиқармоқда.
Кимдир ҳудди олий лига каби ўтказиш керак деса, яна бошқа турли хил фикрларни илгари сурмоқда. Бугундан бошлаб, ҳар куни биринчи лиганинг мутахассислари билан суҳбатлашиб, уларнинг бу борадаги мусоҳабаларини бериб борамиз. Ажаб эмаски, ПФЛ ходимлари бунга эътибор қаратиб, бўлажак чемпионат тизимига айрим ўзгартиришлар киритса.

Демак, янги лойихамизнинг дастлабки меҳмони “NBU-Осиё”нинг собиқ мураббийига айланиб улгурган Мухтор Қурбоновдир.

- Биринчи лига чемпионатининг тизимига ўзгаритириш киритиш шарт деб ҳисоблайман. Бунинг учун ҳудди олий лига каби икки даврадан иборат бўлиши керак. Ўтган йили икки босқичли чемпионатни ўтказдик. Очиғи, иккинчи босқичга йўл олаётганимизда аутсайдерлардан олган очколаримиз бекор қилинди. Бу айрим клубларни чалғитиб ҳам қўйди. Тушунарсизроқ бўлгандек туюлди назаримда.

- Шунинг учун соддароқ шаклда, икки даврадан иборат чемпионат ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди.

- Иштирокчи жамоаларни “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасига ажратишдан кўзланган мақсад молиявий имкониятни тежаш эди. Агарда олий лига каби ўтказилса жамоалар моддий жиҳатдан қийналиб қолишлари мумкин деган фикрга борилган. Лекин икки даврадан иборат қилиб, сафар ўйинига борганда, бира тўла иккита учрашув ўтказиб, кейин ўз майдонида иккита рақибни қабул қилса ҳам бўлади. Адашмасам 1996- 1997 йиллардаги олий лига шу тартибда ўтказилганди. Шундай қилинса чемпионат қизиқроқ ўтади деб ўйлайман. Қолаверса биринчи лига жамоалари ҳам олий лига тизимига мослашиб боради.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика