RU

Последние новости

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  27 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  10 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0 Новости

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0

Теги :  ДинамоНорин
Биринчи Лига 34-тури доирасидаги мавсумнинг энг муҳим учрашуви Ҳаққулободда кечди.
Турнир жадвалида пешқадам «Динамо»ни таъқиб этаётган «Норин» билан кечган учрашувда муроса йўли танланди.

Шу куни жароҳати боис жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»га ёрдам бера олмаган бўлсада, бир ойлик танаффусдан кейин Фирдавс Абдусалимов жароҳатини даволаб, сафга қайтди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланиб, икки томон ҳам имкон бўлди дегунча хавли ҳужумлар яратишди. Айниқса, «Динамо» ҳужумчилари Амиржон Сафаров ва Виктор Клишинлар голли вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

Асабий тарзда кечган баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан Виктор Клишин ўрнига майдонга тушган Асомиддин Маматов ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. Кўп ўтмай эса, ёш ҳужумчи рақиб билан тўқнашувдан кейин жиддий жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Асабий ва кескин курашларга бой ўтган баҳсга бош ҳакам андижонлик Темур Тўхтасинов томонидан 9 дақиқа қўшиб берилган бўлсада, шу куни икки жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди, 0:0.

24 ўйинлик ғалабали сериядан сўнг, «Динамо» жамоаси ўтган турда Андижонда «УзДонгЖу» билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, бу сафар Наманган вилоятида «Норин» билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

34-турдан сўнг «Динамо»нинг очколари сони 75 ни ташкил этиб, Самарқанд жамоаси энг яқин таъқибчиси «Норин»дан битта ўйин кам ўтказган ва 6 очко кўп жамғарган ҳолда Олий Лигага муддатдан олдин қайтиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

«Динамо» навбатдаги икки ўйинни 2 ва 5 ноябрь кунлари Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» ҳамда «Цементчи»га қарши ўтказади.

Жамоанинг «Косоной» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қолдириган икки учрашуви санаси эса ПФЛ томонидан ҳозирча маълум қилинмаган.

Биринчи Лига. 34-тур.

26 октябрь (чоршанба)

«НОРИН» - «ДИНАМО» - 0:0

Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: М. Исмаилов (Ташкент).

«Динамо»:
Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 65, Алишер Холиқов, 75), Амиржон Сафаров.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика