RU

Последние новости

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  17 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

Биринчи лига. Мавсум кашфиёти: Ҳумоюн Муртазоев! Новости

Биринчи лига. Мавсум кашфиёти: Ҳумоюн Муртазоев!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан мавсум-2014 кашфиёти бўйича ўтказилган сўровномага кўра энг юқори баллни “Машъал-2” ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев тўплади.

22 ёшли футболчи ҳақиқатдан ҳам бу йил мухлислар эътиборини кўпроқ ўзига жалб этди. Албатта у бунга ўз голлари ва жамоасига фойда келтириш билан эришди. Муртазоев мавсум чоғида ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.  

Кейинги ўринни Нуриддин Ҳасанов эгаллади. 20 ёшли футболчи биринчи босқичда жуда яхши ҳаракат қилди. Натижада Сергей Лушан уни асосий жамоага олиб ўтди. Элитада дебют қилган Ҳасанов учун жорий мавсум ижобий ўтди деса бўлади.

“Истиқлол” аъзоси Шохруз Норхонов ўзини кўрсатишга эришди. Тошкентликларнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. Кўпинча унинг голлари учрашув тақдирини ҳал этди.
Биринчи лигада дебютанти “Ғиждувон” гарчи иккинчи босқичга чиқа олмаган бўлсада, жамоа сафида Мансур Отақулов ўзини кўрсатишга эришди. Ҳақиқий етакчиларга хос равишда ўйин намойиш этган футболчининг нима учун иккинчи босқичда ҳам биринчи лига жамоаларидан бирига ўтмагани биз учун мавҳум. Эхтимол Отақулов келаси йил яна биринчи лигага қайтар.

“УзДонгЖу” ҳужумчиси Озод Комилов бу йил биринчи лигада дебют учрашувини ўтказди. Андижондаги “Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати” битирувчиси бўлган Комилов Андижон футболининг келажагидир. 17 ёшли футболчи агарда юлдузлик касалига учрамасдан, ўз устида ишлашни канда қилмаса шубҳасиз ундан етук савиядаги ҳужумчи етишиб чиқади.   

Мавсум кашфиёти:
Ҳумоюн Муртазоев (“Машъал-2”) - 19
Нуриддин Ҳасанов (“Бунёдкор-2”) - 14
Шохруз Норхонов (“Истиқлол”) - 12
Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) - 9
Озод Комилов (“УзДонгЖу”) - 6
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика