RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  5 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Биринчи лига. «Машъал-2» – «Насаф-2» 2:4 Новости

Биринчи лига. «Машъал-2» – «Насаф-2» 2:4

Бугун Муборакда Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги 7-тур ўйини бўлиб ўтди. Воҳа дербиси мақоми остида кечган ўйинда "Насаф-2" ғалабага эришди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббус меҳмонлар тарафида бўлди. 7 дақиқада Ғайбуллаевнинг кучли зарбаси дарвозага бориб тушди. 10 дақиқада жарима майдончаси ичида ҳимоячи тўпга қўли билан ўйнади деб топган ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пеналтидан Каримов унумли фойдаланди. 19 дақиқада яна бир бор Нормуродов 25 метр масофадан жарима зарбасини голга айлантирди. 25 дақиқада Қурбоновнинг голи биринчи бўлимни ўзидаёқ меҳмонларга йирик ғалабани тақдим этаётган эди. 43 дақиқада Юлдашев дарвозанинг пастги узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартиришга интилган майдон эгаларининг кўплаб вазиятлари самарасиз якунланди. 94 дақиқада эса Сулаймоновнинг голи голлар ўртасидаги фарқни қисқартирди.

Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва қаршиликлар ғалабага эришди.

"Машъал-2" кейинги турни Тошкентда "Локомотив-БФК"га қарши  13 май куни бўлиб ўтди.

«Ғарб»минтақаси
7-тур. 7 май (пайшанба)
«Машъал-2» (Муборак) –  «Насаф-2» (Қарши)  –  2:4. 83 томошабин.
Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро), А. Алимов (Урганч), Ф. Усмонов (Қарши), З.Элибоев (Қарши)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
Голлар: Ш. Юлдашев (43), С. Сулаймонов (90+4)  -  Ғ. Ғайбуллаев (7), Д. Каримов (10 пен), Н. Нормуродов (19), И. Қурбонов (25).
Огоҳлантиришлар: Миржалол Қосимов (22), Муни Мирмуҳсин Юсупов (27), Жаъфар Исмоилов (28) -  Бунёд Шодиев (27), Мирзамурод Жўрабоев (38), Ғолиб Ғайбуллаев (57), Зийнат Икромжонов (73).
Четлатиш: Мирзамурод Жўрабоев (69 "Насаф-2")

"Машъал-2": 30.Ҳусан Олимжонов, 4.Миржалол Қосимов (3.Константин Боев 30), 6.Аҳроржон Иноятов , 7.Шамсиддин Садуллаев, 8.Жаъфар Исмоилов, 11.Шоҳжаҳон Аббосов (10.Санжар Аҳмедов 70), 14.Бекзод Раҳмонов (5.Шоҳжаҳон Қиличев 56), 19.Муни Мимуҳсин Юсупов (9.Сардор Сулаймонов 46), 20.Шокир Юлдашев, 24.Муҳиддин Юсупов, 26.Темур Юмангулов (17.Бобуржон Абдуллаев 15).
Захира: 77.Раҳимжон Давронов, 18.Ойбек Жўраев.

"Насаф-2": 21.Азамат Аҳмедов, 8.Искандар Қурбонов, 10.Худойберди Холиқов, 14.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Нажмиддин Нормуродов, 18.Худоёр Сагдуллаев (33.Абдурасул Нишонбоев 77), 20.Мирзамурод Хўжалиев, 22.Бунёд Шодиев (5.Зийнат Икромжонов  59), 27.Дилмурод Жумаев (17.Даврон Тўраев 84), 28.Диёр Каримов, 57.Бобур Ғофуров.
Захира: 1.Музаффар Шарипов, 4.Навруз Иззатуллаев,  9.Шоҳруҳ Сафаров, 23.Самандар Шукуруллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика