RU

Последние новости

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ (матнли трансляция)  11 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  17 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун иккинчи босқичнинг 7-тур ўйинларига якун ясалади. Турнинг марказий учрашувида кимнинг имконияти юқори?

16:30 - “Обод” – “Оқ-тепа”
Олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс биринчи ўрин эгаси кимлигини аниқлаб берса ажаб эмас. Сабаби ҳозирга қадар бир хил очко жамғариб, турнир жадвалида кетма-кетликда ўрин олган тошкент клублари бир-бирини очко йўқотишини кутишмоқда. Кўрамиз бугун кимнинг омади чопаркин. Ўтган йили ўзаро икки ўйинда, “Обод” мағлубиятга учрамаганини ҳам айтиш лозим. Ўз майдонидаги баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, “Оқ-тепа” майдонидан 3:3 ҳисобида дурангга имзо чеккан. Бугунги учрашувда ҳам қайсидир маънода “Обод”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолаш мумкин. Эхтимол “Оқ-тепа” футболчилари матонат кўрсатиб, сафардан уч очко билан қайтар. Таркиб борасида “Оқ-тепа” номдор футболчиларга эга бўлсада, лекин шунга қарамай жамоа барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. “Обод”да эса икки йилдан буён айтарли бир хил таркиб мавжуд. Қолаверса кўпинча мутахассислар бу жамоада аҳиллик ва жамовий ўйин юқори даражада эканлигини айтишади.
Имкониятлар: 55х45.

16:00 - “Локомотив-БФК” – “Хотира-79”
Суннат Абдурасулов бошқарувидаги “темирйўлчилар”нинг бугунги баҳсда ғалабага бўлган имконияти юқорироқ, назаримизда. Асосан ёшлар билан иштирок этаётган “Локомотив-БФК” аста-секин ўз ўйин услубига эга бўлиб бораётгандек. Йўқса, “НБУ-Осиё” ва “Оқ-тепа” сингари лиганинг етакчи клубларидан очко тортиб олмасди. “Хотира-79”да эса вазият бироз бошқачароқ. Уйчиликлар иккинч босқичда “Ғиждувон” билан ўйинда ютди холос. Қолган баҳсларда қимматли очколарни бой берди. Афтидан “Хотира-79”га ўз майдонидагина ғалаба қозониш кифоядек кўринмоқда. Чунки жамоа хавфли зонада эмас. 8-ўринни олди нима-ю, 13-ўринни олди нима ақидасига амал қилаётгандек туюлмоқда. Бунги ўйин олдидан таркибда йўқотиш бўлиб – Мирзоҳид Собиров дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.
Имкониятлар: 65х35.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика