RU

Последние новости

22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  12 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  50

Биринчи давра статистикаси. Энг кўп гол урган "Локомотив" ҳақида Новости

Биринчи давра статистикаси. Энг кўп гол урган "Локомотив" ҳақида

Олий лига клубларининг дастлабки давра статистикаси билан таништиришда давом этамиз. Навбатда “Локoмотив” клуби.
Тошкентнинг “Локомотив” клуби дастлабки даврада 10 марта ғалаба қозонди ва  2 марта дуранг ўйнади. “Темирйўлчилар” фақат 1 бора мағлуб бўлишди. Клуб 13та учрашувда рақиблар дарвозасига 33та гол урди (биринчи даврадаги энг яхши кўрсаткич) ва 12 марта тўп ўтказиб юборди. Шундай қилиб “Локомотив” 32 очко билан биринчи даврани 2-ўринда якунлади.

Жамоа ўз майдонида ўтган ўйинларда 20та гол урган, сафарда эса 13та тўп киритган. “Локо” биринчи давомида 4та ўйинда иродали ғалабага эришди ва бу борада ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” ўз майдонида бўлиб ўтган барча 7та ўйинда ҳам ғалабага эришишди. Ягона мағлубият Қаршида “Насаф”дан қабул қилиб олинди. Мураббийлар 13та турда жами 19 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. “Локомотив” сафида битта иккита чет эллик футболчи майдонга тушди – Алан Кусов.  

Тўртта футболчи барча ўйинларда тўлиқ, ўзгаришсиз ҳаракат қилишди – Павел Бугало, Дилшод Жабборов, Ислом Иномов ва Ислом Тўхтахўжаев. Жамоанинг ягона легионери Алан Кусов битта ўйинда 18 дақиқа давомида ҳаракат қилиб 1та гол урди. Биринчи даврада Фарҳод Тожиев 17та гол уриб нафақат “Локомотив”нинг, балки олий лиганинг тўпурари бўлди. Ҳакамлар “темирйўлчилар”га атига 19та сариқ карточка кўрсатилди.

Эртага “Динамо” ва “Насаф” клубларининг статистикаси берилади.
 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Бугало Павел

Дар

13

1170

0

1

0

Жабборов Дилшод

Яҳм

13

1170

0

1

0

Иномов Ислом

Ҳим

13

1170

0

4

0

Тўхтахўжаев Ислом

Ҳим

13

1170

0

1

0

Холматов Акмал

Яҳм

13

1031

4

0

0

Тожиев Фарход

Ҳуж

13

1006

17

2

0

Карпенко Виктор

Ҳим

13

952

1

1

0

Абдуллаев Садриддин

Яҳм

13

891

1

1

0

Ҳасанов Жасур

Яҳм

13

670

0

0

0

Нагаев Иван

Ҳуж

12

533

3

2

0

Мустафоев Салим

Ҳим

11

893

0

2

0

Турсунов Санжар

Яҳм

11

616

0

1

0

Тожиев Зайниддин

Ҳуж

9

320

4

1

0

Шарипов Шерзод

Ҳим

8

609

0

1

0

Рахматуллаев Дилшод

Яҳм

5

151

0

1

0

Йўлдошев Бобурбек

Ҳим

4

360

0

0

0

Смоляченко Павел

Ҳуж

2

50

0

0

0

Шадрин Александр

Ҳуж

1

90

1

0

0

Кусов Алан

Яҳм

1

18

1

0

0

Ўйинлар 13
Голлар 33
Ўз уйидаги голлар 20 (60,61%)
Меҳмондаги голлар 13 (39,39%)
Ўтказиб юборилган голлар 12
Ўз уйида ўтказилган голлар 5 (41,67%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 7 (58,33%)
Ўртача урилган гол 2,54
Ўртача ўтказилган гол 0,92
Уйда жамғарилган очколар 21/21 (100 %)
Сафарда жамғарилган очколар 11/18 (61,11 %)
Энг йирик ғалаба 5:1 - Бухоро, Гулистон
Энг йирик мағлубият 1:2 - Насаф
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 2 (15,38%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 0 (0%)
Иродали ғалабалар 4
Иродали дуранглар 2
Йирик ғалабалар 3
Йирик мағлубиятлар 0
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 19 (1,46)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 19 (2)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 66886 / 5145
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика