RU

Последние новости

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  37 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  9 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  6 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

"Бир-у бирчи" "Локомотив" Новости

"Бир-у бирчи" "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан буён бир хил натижа ва ҳисоб қайд этмоқда.

"Локомотив"нинг рулига Самвел Бабаян келгач жамоа 12 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, "темирйўлчилар" дастлаб Лига Кубогида иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, якунда мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлишди. Кейинчалик Термизда "Сурхон"га қарши беллашувда Ўзбекистон кубоги мусобақасидан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетишди. Ўзбекистон чемпионатида эса пешқадамлик учун рақобатдан чиқишдан ташқари кумуш медали масаласи очиқ турибди.

Бабаян "Локомотив" рулига келгач жамоа ўтказилган 12 ўйиндан атиги 3тасида ("Сўғдиёна" 2:0, "Динамо" 2:0, "Насаф" 1:0) ғалаба қозонди. Шунингдек, яна 4 учрашувда мағлубият ("Қўқон-1912" 4:0, "Пахтакор" 2:1, "Сўғдиёна" 1:0, "Сурхон" 3:1) ва 5 дуранг ("Сурхон" 1:1, "Бунёдкор" 1:1, "Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Қизилқум" 1:1) қайд этилди.

Қизиғи, "Локомотив" Суперлигадаги охирги тўртта турни бир хил ҳисоб, яъни 1:1 натижаси билан ўтказмоқда.

Чемпионатдаги қолган бешта турдан иккитасини уйда ва учтасини меҳмонда ўтказади. Келаси турда ўз уйида "Бухоро"ни меҳмон қилса, кейинчалик АГМК, "Андижон" ва "Навбаҳор"га сафар қилади. Охирги турни эса уйида чемпион "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Айни пайтда жамоа 21-турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Учинчи поғонадаги "Бунёдкор" билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил қилади.

Рейтинг: -102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика