RU

Последние новости

13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  6 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  17 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  9 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  19 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  16 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  36 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  30 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  329

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви Новости

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви

Маълумки, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 1956 йилда ташкил қилинган бўлиб, тўрт мавсум СССР чемпионатининг “Б” классида ҳаракат қилади.

“Шерлар” ўзларининг собиқ иттифоқ Олий Лигасидаги биринчи иштирокини 1960 йилда “Торпедо”га қарши учрашув билан бошлайди. Ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритган “автомобилсозлар” “Пахтакор”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 1968 йилги кубок финалида ҳам улар худди шундай ҳисобда ғалаба қозониб вакилларимизни Еврокубокларга йўлланма олишига тўсқинлик қилганди. Яна бир эътиборга молик фактни эслаб ўтмасак бўлмайди. 1967 йил кубок мусобақасида илк бор қатнашган “Торпедо” Тирнаванинг “Спартак” клубига қарши баҳсни Тошкентда ўтказади ва йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилади. Кейинги мавсумда эса улар яна пойтахтимизда Еврокубоклардаги учрашувини ўтказди ва Уэльснинг “Кардифф” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида енгди.
“Пахтакор” 2006 йил ўзининг тарихий 50 йиллик юбилейини тантана ва байрам сифатида нишонлаган, ўртоқлик учрашуви учун Россиянинг “Торпедо” жамоаси таклиф қилинганди. Баҳс 25 майга белгиланган, бу кун биласиз мактабларда ҳам ўзига хос тантана “Сўнгги қўнғироқ” куни бўлганлиги учун аксарият ёш ишқибозлар учун мазкур беллашув икки ҳисса тўйга айланганди. Ўйин олдидан стадион ҳақиқий байрамона тус олган, трибуналар одамлар билан тўлганди. Беллашув бошланишидан олдин ёш ва фахрий футболчилар усти очиқ машинада югуриш йўлакчаси орқали майдонни айланишгани ёдингизда бўлса керак. Хуллас, барчаси юқори савияда ташкиллаштирилган, кўплаб халқ севган хонандалар, санъаткорлар ўз қўшиқлари билан мухлисларга кайфият улашганди.

Москва жамоаси эса деярли асосий таркиби билан етиб келган улар орасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих ҳам бор эди. Боиси ўша йилнинг бошида Саша “Торпедо”га йўл олганди. Рақиб мураббийи сифатида Сергей Петренко бошқарарди. Бундай даражадаги ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим аҳамият касб этмайди, асосийси икки жамоанинг дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши муҳим омил саналади. “Пахтакор”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда голларга Ихеруоме Уче ва Сервер Жепаров муаллифлик қилишади. 18-дақиқада таблодаги бир рақамини иккига ўзгартирган Жепаров жарима тўпидан унумли фойдаланади. Рақиб посбони Дмитрий Бородин жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнаганди. Бизникиларнинг урган икки голига жавобан рақиб сафида тўп тепаётган Александр Гейнрих 43-дақиқада Темур Жўраев дарвозасини ишғол қилади.


“Пахтакор” – “Торпедо” – 2:1
25.05.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 50000 томошабин.
Бош ҳакам:
Роман Лаюкс (Латвия)
Голлар: Ихеруоме Уче 15, Сервер Жепаров 18 – Александр Гейнрих 43.

“Пахтакор”: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков (Алексей Николаев, 46), Владислав Кирьян, Садриддин Абдуллаев (Элдор Магдеев, 52), Сервер Жепаров, Вячеслав Понамарёв, Ренат Байрамов (Иброҳим Раҳимов, 84), Анвар Солиев (Шерзод Назаров, 79), Ихеруоме Уче (Зайниддин Тожиев, 59).
Бош мураббий: Валерий Непомняшчий

"Торпедо" (Москва): Бородин, Кормильцев (Мамаев, 68), Перов, Волков (Подимов, 77), Александр Гейнрих, Кантонистов (Смольников, 75), Будилин, Данишевский (Кабанов, 18), Колесников, Королев (Самсонов, 46), Морозов (Болихов, 75).
Бош мураббий: Владимир Петренко

Четлатиш: Бородин 18.



Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика