RU

Последние новости

18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  2 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  6 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0

Бир ўйин тарихи. «Барселона» - «Бунёдкор» 1:1 Новости

Бир ўйин тарихи. «Барселона» - «Бунёдкор» 1:1

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси юртимизда биринчилардан бўлиб «Барселона» билан ҳамкорликни йўлга қўйган клуб ҳисобланади.

Эсласангиз, 2007 йилдан сўнг олдинга катта қадам ташлаган клуб инфратузилма борасида жаҳоннинг кўплаб жамоаларидан андоза олишни ва уни ўзида тадбиқ этишни бошлади. Мазкур лойиҳа асосида юртимизга кўплаб таниқли юлдуз футболчилар, мутахассислар келиши давом эттирилди. Самуэль Это`Онинг қудратли бўлиб бораётган пойтахт жамоаси билан шартнома имзолашига оз қолганди. 

Шунингдек, лойиҳа доирасида каталонияликлар сафида ҳаракат қилувчи Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста, Лионель Месси, Сеск Фабрегас маҳаллий футболчиларимизга маҳорат дарсларини ўтишди. Ўшанда ёшлар терма жамоамиз Месси билан бирга машғулот ўташганди. 

Тез орада пойтахтимизда «Бунёдкор» стадиони қурилишни бошлади ва унинг биринчи ғиштини «Барселона» президенти Хуан Лапорта қўйганди. Унинг ташрифи давомида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан ҳам учрашган, турли масалалар юзасидан музокара олиб борганди. Қайсидир маънода юртимиз футболи ўзининг янги даражасига чиқаётганини сезиш қийин эмасди. Бироқ, бу ишлар охирига етказилмай қолинди. Лойиҳа маълум бир сабабларга кўра ярим йўлда тўхтаб қолди. 

2010 йилда бир қатор бразилиялик юлдузлар «Бунёдкор»даги молиявий қийинчиликлар сабаб тарк этишди. Лекин, бу ишларнинг кичик бўлсада самараси бир, икки йил ўтгач кўзга ташлана бошланди. Терма жамоаларимиз, клубларимиз халқаро майдонларда зафар қучишди. «қалдирғочлар» ОЧЛ ярим финалигача етиб борди. Тўғри, булар ўтган воқеаларга боғлиқ эмас дерсиз. Асосийси маҳаллий ўйинчилар улардан ўрнак олишди. «Бунёдкор»нинг Испания клуби ҳамкорлиги натижасида Испанияда йиғин ўтказишга муваффақ бўлди. Йиғинда дунёнинг энг кучли клубларидан бири «Барселона» билан ўртоқлик учрашувида қатнашди. Мазкур баҳс 2009 йил 9 январь санасида мезбонларнинг иккинчи уй аренаси бўлмиш «Мини Эстади» стадионида ўтказилган.

 Томонлар ўзаро муроса кўчасини танлашган ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди. Карлес Пуйолнинг голига Сервер Жепаров жавоб қайтарганди.


“БАРСЕЛОНА” – “БУНЁДКОР” 1:1 (1:1)
Голлар: Карлес Пуйоль 21 (1:0), Сервер Жепаров 37 (1:1)
“Барселона”: Альберт Хоркера, Даниэл Алвес, Мартин Касерес, Карлес Пуйоль, Силвиньо, Сейду Кейта, Эйдур Гудйонсен, Хави, Лионель Месси, Самуэль Это’О, Тьерри Анри
“Бунёдкор”:
1-тайм: Павел Бугало, Александр Хвостунов, Луизао, Гочгули Гочгулиев, Саҳоб Жўраев, Яннис Мандзукас, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Хосе-Луис Вильянуэва
2-тайм: Муроджон Зуҳуров (Муҳиддин Худоёров 80), Шавкат Раимқулов, Ҳайрулла Каримов, Тимур Яфаров, Саҳоб Жўраев, Виктор Карпенко, Эркин Бойдуллаев, Анвар Рахимов, Шавкат Саломов, Баҳодир Пардаев, Анваржон Солиев
09.01.2009. Каталония. “Мини Эстади” стадиони

Ушбу учрашувни ўша пайтда ёш футболчи сифатида асосий таркибга киришга интилаётган Анвар Раҳимов қуйидагича хотирлайди.
“Ортга назар ташлаб футболчилик фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Негаки, «Бунёдкор» жамоасида Ривалдо билан елкама-елка ўйнаш бахти насиб қилди. Луис Фелипе Сколари қўл остида ўйнадим. Айниқса, «Барселона» билан Испаниядаги ўртоқлик учрашуви хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган. Жаҳон юлдузларига қарши майдонга чиқиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди”.

Дарвозабон Павел Бугало ҳам бу борада фикрларини билдириб ўтганди.
“2009 йил «Бунёдкор» билан Испанияга борганмиз. Бу ажойиб даврлар бўлган. «Барселона» ўртоқлик учрашувида қатнашганмиз. Кўп футболчилар Месси, Гвардиола, Иньеста билан эсдалик учун расмга тушишган. Юлдузларга қарши тўп тепишни сўз билан ифодалаб бера олмайман”




Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика