RU

Последние новости

14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  0 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  1 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0

"Бир футболчи тарихи". "Барселона"да Луис Суареснинг рақамини олган Мартин ҳақида Новости

"Бир футболчи тарихи". "Барселона"да Луис Суареснинг рақамини олган Мартин ҳақида

“Лестер” эртаги”ни яхши эсласангиз керак. Бу жамоанинг АПЛда ғолиб бўлгани ўша вақтдаёқ шундай аталган ва ҳозиргача шу ном билан эслаймиз.

“Эртак”даги асосий етакчилар ҳақида гапирганда Жейми Варди сиймоси кўз олдимга келаверади. Футболчини яхшироқ таниб эса, уни 6-7 аввал қай даражада бўлгани-ю, қандай қилиб Англия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлиб қолгани ажаблантирган. Биз бу рукнда шу вақтгача ёш иқтидорлар ҳақида ёздик, лекин кечроқ бўлса ҳам футболда нималаргадир эришган ва ҳозир ҳам ҳаракат қилаётган футболчиларни ҳам эслаб ўтиш жоиз. Бу каби футболчилар сони етарлича, бугун улардан бири ҳақида сўз боради. Сешанба куни ЕЧЛда “Барселона” сафида “Динамо Киев”га иккита гол урди. Гап – Мартин Брейтуэйт ҳақида.

Ким ўзи у?

Мартин Брейтуэйт Кристенсен Ўзбекистон Мустақилликка эришган йилнинг 5 июнида Даниянинг Эсберг шаҳрида дунёга келди. Фаолиятини айнан ўзи туғилган шаҳарда, айнан ўша жой номи билан аталган клуб сафида бошлади. Ўзининг кумири сифатида бразилиялик Роналдони билади. Ҳатто интервьюларидан бирида “Роналдо – у менинг кумирим. Роналдога ўхшаш бошқа ҳужумчи кўрмаганман. У тенгсиз эди" – дея таъкидлаган.



Клублардаги фаолияти ҳақида

2009 йил, октябрь ойининг олтинчисида “Копенгаген”га қарши ўйин билан ўз дебютини амалга оширди. Бироқ орадан 2 йил ўтгач жамоаси билан биргаликда биринчи дивизионга тушиб кетди, аммо яна Дания Суперлигасига қайтиш учун кўп вақт сарф қилинмади, бир йил ўтгач қайтишди. Дастлабки голини “Брондбью” дарвозасига киритди айнан биринчи дивизионда. Дебютидан 3 йил ўтиб дебют голини дарвозага йўллаган эди. Шахсий натижа бир четда турсин-у, лекин кейинги йили, 2013 йилда жамоаси билан биргаликда Дания кубогини қўлга кирита олди.

Шу ғалабадан сўнг Мартин жамоасини ўзгартирди, Данияни Францияга ўзгартирди. “Тулуза” унинг янги жамоасига айланди. 2 миллион еврога тушган футболчи Франциянинг Лига 1 да дастлабки ўйинини ўтказиш учун кўп кутмади, 2013 йил 23 август куни “Монако”га қарши ўйинда иштирок этди. Орадан бир ҳафта ўтиб эса “Бастия” дарвозасига “Тулуза”даги илк голини киритди.

“Тулуза”даги 4 йиллик фаолиятдан сўнг 2017 йилда Англияга кетди ва у ерда “Мидлсбро” жамоаси билан яна 4 йиллик шартномага имзо чекди. Бу сафарги трансфер суммаси аввалгисига қараганда 7 миллион еврога кўп, 9 миллионни ташкил этганди. Дебют баҳсини 5 август куни “Вулверхэмптон”га қарши ўйинда ўтказган бўлса, дебют голни 30 сентябрда “Брентфорд”га қарши ўйинда киритди.



Кейинги йили эса Брейтуэйт яна Францияга қайтди, “Бордо” сафига мавсум сўнгига қадар ижара асосида бориб қўшилди. “Страсбург” жамоаси билан ўйинда дастлабки учрашувини ўтказган бўлса, 3 ой ўтгач “Бордо”даги голини уришга эришди, “Монпелье” дарвозасига.

2018 йилда ижара асосида “Бордо” сафида бошлаган Мартинни 2019 йил бошида ҳам яна шунга ўхшаш тақдир кутиб турганди. 2019 йил 3 январда у Испаниянинг Леганес жамоасига ўтди. 20 январь куни "Барселона" га қарши ўйинда Мартин "Леганес" сафида биринчи голини урди. Йилнинг сўнггида эса жамоа билан 4 йиллик шартнома тузди.

2020 йил аввалида “Барселона”нинг бир қатор асосий форвардлари жароҳат ола бошлагач, мураббийлар штаби янги ҳужумчига эҳтиёж сеза бошлашди ва айнан Брейтуэйт вариантини афзал кўришди ҳамда 18 миллион евро эвазига футболчини сотиб олди. Ўша вақтдаги жамоа президенти Бартомеу “Мартин жамоамизга жароҳат олган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдриш учун қўшилди. У бир неча ой давомида бизга ёрдам бера олмайдиган Усмон Дембеленинг йўқлигини билдирмайди деган умиддаман. Эрик Абидаль бошчилигидаги техник штаб билан келишган ҳолда Брейтуэйт вариантини танладик. Шундай ажойиб ўйинчи биз билан биргалигидан хурсандман. Мен унинг майдонга тезроқ тушишини хоҳлаяпман. Умид қиламанки, у бизга кўп нарса бера олади" - деган эди. Бироқ бу трансфер ҳақида "Леганес" бош директори Мартин Орте бошқача баёнот берган: "Клубимиз музокара ўтказишни истамаётганди. Бизга катта зарар етказилди. Футболчиси жароҳат олган клуб, трансферни бир томонлама ҳал қилиб, муаммони бошқа клуб ҳисобида ҳал қилишини ҳазм қила олмаймиз. Бундай вазиятда икки клуб розилиги керак бўлганида ҳаммасини тушунар эдик, аммо ҳозирги ҳолат клублар ўртасидаги тенглик қоидасига тўғри келмайди. Бу вазиятда барча қуролларимизни ишга солишга мажбурмиз. Айни дамдаги нормалар адолатли эмас. "Барселона" бундан ютмоқда, "Леганес" эса зарар кўрди”.

Мартин "Барселона" таркибидаги дебютини узоқ кутмади, 22 февраль куни "Эйбар"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Шу баҳсда Брейтуэйт ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйган эди. Ўртадаги карантин сабаб тўхтатилган чемпионат яна қайтгач “Мальорка” дарвозасига тўп киритишга эришди. Дебют голдан сўнг Твиттер саҳифасида шундай сўзларни ёзиб қолдирганди: “Ажойиб ҳиссиётлар. Муносиб ғалаба. Биринчи гол. Бу ҳали бошланиши”. Гарчи шу вақтларда “Барселона”нинг асосий ҳужумчиси Луис Суарес таркибга қайтган бўлса ҳам у буни нормал қабул қилганди. Ундан бу ҳақида сўрашганида шундай жавоб берган: “Суареснинг қайтиши ўйин вақтимга таъсир қиладими? Бундай деб ўйламайман. Мен Луиснинг жароҳатни енгиб, жамоамиз сафига қайтганидан жуда ҳам хурсандман. Ундан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман. Чунки Суарес дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири ҳисобланади ва айтиб ўтганимдек, қайтганидан яна бир бора хурсандман”.



Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

2008 йилдан Мартин Даниянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаб келмоқда. 2012 йилда у отасининг ватани бўлган Гана миллий терма жамоаси сафида ўйнаш учун таклиф олди, аммо Брейтуэйт бу таклифни рад этди.

Дания термасининг асосий жамоасидаги дебютни 2013 йил 5 июнь куни Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида амалга оширди. 14 август куни эса Полшага қарши ўйинда терма жамоадаги биринчи голини урди. Брейтуэйт 2018 йилги Россиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этди ва Дания терма жамоаси C гуруҳда Франция, Перу, Австралия терма жамолари билан ўйнаб нимчорак финалга чиқди бироқ у ерда Хорватия билан ўйинда жамоа пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.

Фаолиятига оид қизиқ жараён

Ўтган ёзда “Барселона”дан Лионель Месси кетиши ҳақида гаплар чиққан вақти 20 Minutos нашри даниялик футболчи "Барса" раҳбариятидан 10-рақамни сўраган дея хабар берган эди. Ўша миш-мишларга даниялик вингернинг ўзи изоҳ берди: "Одамлар нима ҳақида ўйлашяпти? Албатта, мен раҳбариятдан Мессининг рақамини сўраганим йўқ. Бу ҳурматсизлик бўларди. Менимча, бу каби миш-мишларни тўқиб чиқарадиган одамлар ҳеч кимни ҳурмат қилишмаса керак. Месси ҳақида кўп ёзилмоқда. Мен нима бўлаётганини билмайман. Уни фақатгина ажойиб ўйинчи ва жамоадош деб айтишим мумкин. У жаҳонда энг зўр ўйинчилардан бири, Леонинг кетиши "Барса" учун улкан йўқотиш бўлади". Айни ўша трансферлар вақти клубнинг асосий марказий ҳужумчиси Луис Суарес “Атлетико Мадрид” сафига ўтгач Мартин Брейтуэйт бўш қолган тўққизинчи рақамни олишга қарор қилди. Аввалроқ, 29 ёшли даниялик жамоада 19-рақам остида ҳаракат қиларди.



Шахсий ҳаёти

Мартин Брейтуэйт олийжаноб, ўз оиласини севувчи инсон. Кўп футболчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз фаолиятларига доир суратларни, фикрларни берса, Мартин кўпроқ оиласи ҳақида ёзади.

 


2019 йил 17 июнда Брейтуэйт уйланди, ўша маросимни эслаб шу йили тўйдан суратларни Твиттердаги саҳифасига жойлади.
 


Шу йилнинг 21 апрель куни Брейтуэйтлар оиласига янги “меҳмон” - ўғли Валентино дунёга келди.

 


Олийжаноблиги бир жиҳати билан жуда ҳам яққол кўринганди. Анча аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Брейтуэйт ногирон мухлис учун машинасини тўхтатиб, у билан расмга тушган эди.

Футболчилар дунёсини иккига ажратадиган бўлсак, бир тоифа ёшликдан ушбу спорт турига кириб келиб, айни ёш чоғидан кўзга кўрина олган бўлса, иккинчи тоифа бироз кечроқ оёғидан нималар келишини оммага кўрсатиб қўювчилардир. Жейми Варди, Харри Кейн ва мана бугун танишганимиз Мартин Брейтуэйт. Уларнинг ёши энг кучга тўлган, айни даражасининг юксак чўққисига чиққан - пик даври. Ўзи ҳам жисмоний тайёргарлигини пик даражага чиқаргани ҳақида гапириб ўтганида шундай деганди: “Шунчалик шуғулландимки, ҳозир жисмоний тайёргарлик борасида ҳеч ким мендан ўта олмайди. Ҳар қандай футболчи билан баҳслашишим мумкин. Мен “Барселона”да афсона даражасига етишни истайман”. Ҳали кўпчилик учун бош оғриқ бўла олади бу Мартин, ишонаверинг…



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика