RU

Последние новости

18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  1 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  15 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  1 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  1 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  4 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  0 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  6 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  6 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  8 13:32Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ҳусанов ва Файзуллаев U-20 терма жамоасида порлаб чиқишди ва улар "планка"ни жуда юқорига кўтариб юборишди. Бизнинг мақсадимиз ўша даражани ушлаб қолиш"  4 13:27"Барселона" энди футболчиларнинг товон пулини ошкор қилмайди  0 13:00Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган Новости

Биласизми? Валерий Любушин "Пахтакор" сафида Бразилия ва Уругвай клубларига гол урган

Владивостокда вояга етган Любушин ҳарбий хизматни ўташ учун Фарғонага келади ва кейинчалик Тошкентнинг "Сокол" жамоасида фаолиятини давом эттиради.

1963 йил "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган футболчи чемпионат баҳсларида 58 ўйинда 13 голга муаллифлик қилади. Унинг фаолиятида 1964 йилги мавсум ўчмас из қолдирган. СССР чемпионати биринчи лигасида 33 учрашувда 8 тўп киритган Любушин Тошкентда Жанубий Американинг икки номдор жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида "Пахтакор"га муваффақият олиб келган голларни ургани билан ёдда қолади. 19 апрель куни Бразилиянинг "Пирасикаба" жамоасига қарши баҳсда Любушин ягона гол муаллифига айланди. У Игорь Малиновскийнинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага киритган.

8 июнь куни эса Уругвайнинг энг машҳур жамоаларидан бири саналган "Насионал" Собиқ Иттифоқ бўйлаб турнесини Тошкентда давом эттирган. "Пахтакор" билан ўйинга қадар "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва "Қайрат" билан баҳсларда уругвайликлар мағлубиятга учрашмаганди. Европада ҳам улар ўз турнесида енгилишмаганди. Тошкентда ҳисобни рақибдан Санфилиппи очган бўлишига қарамай, Владимир Тожиров биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклайди. Иккинчи бўлимда эса Малиновскийнинг тўп оширишидан сўнг Любушин яна гол муаллифи бўлади. Шу тариқа Малиновский ва Любушин ижросидаги ҳужумлар Жанубий Американинг икки клубини мағлуб этишда ёрдам берди. Валерий Любушин учун эса 1964 йилги мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсум сифатида эсда қоладиган бўлди.



"Пахтакор" - "Пирасикаба" (Бразилия) - 1:0
1964 йил 19 апрель. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор"
: Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор Науменко, Шокир Исмоилов, Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.
Гол: Любушин, 18 - 1:0.

"Пахтакор" - "Насионал" (Уругвай) - 2:1 (1:1)
1964 йил 8 июнь. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор":
Юрий Пшеничников, Акмал Азизхўжаев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Закиров), Максуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Таджиров, Игорь Малиновский.
Голлар: Санфилиппи, 15 - 0:1. Тожиров, 29 - 1:1. Любушин, 60 - 2:1.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика