Биласизми? "Навбаҳор" - сафарда ғалаба қозонмаган ягона жамоа
22 ноя 2016 17:35
Новости
Биласизми? "Навбаҳор" - сафарда ғалаба қозонмаган ягона жамоа
Бугун олий лиганинг сўнгги 30-туридан ўрин олган бешта ўйин ўтказилди. "Навбаҳор" дерби мақомига эга баҳсда "Андижон" меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу мағлубият туфайли "Навбаҳор" олий лига клублари орасида сафарда умуман ғалаба қозона олмаган ягона жамоа бўлиб қолди. Наманганликлар 15та ўйинни сафарда ўтказиб, шундан иккитасида дуранг қайд этишди ва 13 марта мағлуб бўлишди.
Натижада "Навбаҳор" сафарда атиги 2 очкони қўлга киритиб, чемпионатни 15-ўринда тугатди. Энди улар ўтиш ўйинида 28 ноябрь куни "Норин" билан баҳс олиб боришади. "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" билан кечган ўйинларда дурангга эришди.
Олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келаётган "Навбаҳор" клуби ўз тарихида илк бор мавсумни сафардаги ғалабасиз тугатди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии