RU

Последние новости

12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  0 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  6 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  4 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  7 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти Новости

Биласизми? Франция чемпионатида 43 ёшли футболчи ўйнаяпти

Тиббиёт ва технологияларнинг ривожланиши футболда ёш чегарасини юқорига кўтаряпти.

Тез орада 40 ёшга тўладиган Златан Ибрагимович кўрсатаётган ўйин даражаси, тўхташ нималигини билмаётган Роналду ва Месси, "Йокогама" билан шартномасини узайтирган 53 ёшли Кацуйоси Миура  ҳақида биласиз.

Бугун Франция чемпионатида тўп тепаётган энг қари футболчи ҳақида маълумот берамиз. Бу — "Монпелье" сардори Виторино Илтон ҳисобланади. У 1977 йилда Бразилия пойтахтида туғилган. "Шапекоэнсе" тарбияланувчиси Европага кўчиб ўтганига 19 йил бўлди. Дастлаб, Швейцария чемпионати, кейин Франция 1-лигасининг "Бастия" ва "Ланс" клубларида тўп тепган Илтон учун 2008 йилда "Марсель" раҳбарияти 5 млн евро тўлади. "Олимпик"даги 3 йиллик фаолиятидан кейин "Монпелье" таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилган Виторино ҳамон яшил майдонда жавлон урмоқда. У Франциянинг 2 карра чемпиони ҳисобланади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 та ўйинда майдонга тушиб, умумий 727 дақиқа ҳаракатланган. Бразилиялик марказий ҳимоячининг "Монпелье" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Илтон ўтган йилнинг сентябрь ойида Лига 1 да майдонга тушган сўнгги 64 йилдаги энг кекса футболчига айланган эди. Агар томонлар ўртасидаги ҳамкорлик яна 6 ойга узайтирилса, бутун чемпионат тарихидаги рекорд янгиланиши мумкин.

Маълумот учун,  қариялар рўйхатининг 2-поғонасини "Марсель" дарвозабони Йоанн Пеле банд қилиб турибди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика