Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин
14 окт 2024 00:50
Новости
Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин
15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди.
Бироз олдин сайтимизда БАА терма жамоаси Ўзбекистонга 4 йўқотиш билан келаётгани ҳақида хабар чиқди. 4 футболчидан бири Фабио Де Лима. "Ал Васл" клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.
Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди. Ўз вақтида "Насаф" ОЧЛда "Ал Васл"ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди. Яқиндагина "Ал Васл" "Пахтакор"га қарши ўйнади, тушунганингиздек Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам БААдан туриб томоша қилади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии