Бэйл Азарнинг устидан кулди
04 фев 2022 19:53
Новости
Бэйл Азарнинг устидан кулди
Пайшанба куни Мадриднинг "Реал" клуби "Атлетик Бильбао"га ютқазиб, Испания кубогини тарк этди.
Учрашувда Эден Азар 90 дақиқани тўлиқ захирада ўтказди. Қайсидир пайт бельгиялик футболчи майдонга тушмоқчи бўлгандек туюлди — уни ҳатто қизишиш учун майдон четига юборишди. Бироқ кейин Карло Анчелотти яна Азарга захира ўриндиғига ўтиришни айтди. Бельгиялик вингер захирага қайтгач, иссиққина ўриндиқда ўтирган Гарет Бэйл кулиб юборган. Ушбу кадр El Chiringuito TV теледастурида намойиш этилган.
Гарет Бэйлнинг бундай муносабатини тушуниш қийин, чунки унинг ўзи ҳам футбол майдонига охирги марта 28 август куни қадам босганди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" навбатдаги ўйинини 6 февраль куни "Гранада"га қарши ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии