Беш нафар "Ман Сити" футболчиси Гвардиоладан норози
26 янв 2023 21:59
Новости
Беш нафар "Ман Сити" футболчиси Гвардиоладан норози
"Манчестер Сити" таркибидаги муҳим ўйинчилардан бештаси жамоа бош мураббийига қарши.
Улар мавсум охирида жамоани тарк этишга тайёрликларини билдирган. "Шаҳарликлар" АПЛ турнир жадвалида битта захира ўйинига эга бўлган "Арсенал"дан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. "Сити"нинг собиқ ёрдамчи мураббийи Микель Артета бошқарувидаги "тўпчилар" тўхтовсиз олдинламоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, "Этихад" ичкарисида муҳит унчалик яхшимасга ўхшайди. "El Chiringuito" телеканалида жамоа ўйинчилари Илкай Гюндоган, Жоау Канселу, Кайл Уокер, Эмерик Ляпорт ва Бернарду Силва Гвардиоладан норози экани маълум қилинди. Бу беш футболчи клубни арзон нархга тарк этиши мумкин. Бунга дарҳол "Барса" томонидан қизиқиш бўлган. Юқорида саналган футболчилар вазиятдан норози ва чидай олмасликларини билдирган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии