Бернардески июлда эркин агент мақомида "Ювентус"дан кетишга яқин
09 мар 2022 15:35
Новости
Бернардески июлда эркин агент мақомида "Ювентус"дан кетишга яқин
"Ювентус" ҳужумчиси Федерико Бернардески эркин агент мақомида жамоадан кетишга яқин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Турин клуби 28 ёшли италияликка маоши 30 фоизга туширилган ҳолда уч йиллик янги шартнома таклиф қилди, аммо бу футболчини қониқтирмади.
Айни дамда ўйинчининг агенти бўлмиш Федерико Пасторелло бир қатор Англия клублари билан музокаралар олиб бормоқда.
Бернардекски 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии