RU

Последние новости

18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  40 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!" Новости

Белоус: "Жалолиддинов трансферининг тарихи биллурдай тоза, шубҳа-гумонга ҳожат йўқ!"

Хабарингиз бор, Москванинг "Локомотив" клуби таркибига қўшилган ҳамюртимиз атрофида шов-шувли хабарлар айланмоқда.

15 август куни сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев Жасур Жалолиддиновнинг трансфер ҳужжати қидирилаётганини оммага маълум қилган эди. Бугун эса ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ташкилот Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилгани тўғрисида хабар қилди.

Ўз-ўзидан бу хабарлар рус матбуотининг ҳам диққатини жалб этмай қолмади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "РИА Новости" журналисти Сергей Фукс Жасурнинг агенти Юрий Белоусга мурожаат қилган. 

"Бу трансфер тарихи жуда тоза, ҳеч қандай шубҳа-гумонга ҳожат йўқ. Билишимча, "Бунёдкор"да раҳбариятида бош директор алмашган. Трансфер ҳужжатларини уларнинг ўзлари излайверишсин. Улар нимадир қилиши керак бўлса, ҳужжатларни "Локомотив"дан сўрашлари ҳам мумкин.

Жасур "Локомотив"га эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Қарор қабул қилинди, уни эркин агент сифатида қўйиб юборишди. Ўз навбатида, "Бунёдкор" Жасурни қўйиб юбориши учун олишни истаётган маблағни ҳам кўрсатди. Бу суммани футболчининг ўзи ёки учинчи томон ҳам тўлаши мумкин эди. "Бунёдкор" ўзи талаб қилган маблағни тўлиқ олган. Шунингдек, қўшимчасига ФИФА устави бўйича футболчини тарбиялагани учун товон пули ҳам олди. Бу ҳам яхши сумма. Тошкент клубида ҳеч қандай эътироз йўқ. Пулни Россия премьер-лигасининг энг яхши клубларидан бири тўлаган. Жалолиддиновнинг ҳам келажаги порлоқ", - деди ҳамюртимизнинг агенти Юрий Белоус журналистнинг саволларига жавобан.

Маълумот учун, Жасур "Бунёдкор" таркибида жами 32 учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 3 та гол ёздириб қўйган. У йил бошида ўтказилган Беларус термасига қарши ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги дебютини нишонлаган эди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика